Гвардиола Венгерни хотиржамликка чақирди
03 ноя 2017 23:58
Новости
Гвардиола Венгерни хотиржамликка чақирди
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛ 11-тури доирасида “Арсенал”га қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтаркан, унинг жамоаси 2003/04 йилги мавсумда Венгер жамоаси ўрнатган рекордни (ўша йили “Арсенал” мавсумни мағлубиятсиз якунлаган) такрорлаш ниятида эмаслигини маълум қилди.
“Венгер хотиржам бўлаверсин. Бу рекорд унга тегишли, “Сити” уни қайтариш ниятида эмас. Ўшанда “Арсенал”да ажойиб ва фантастик жамоа бор эди. Биз бу рекордни такрорламоқчи эмасмиз, аммо мавсумни яхши ўтказиб, якшанба куни “Арсенал” устидан ғалаба қозонмоқчимиз”, дея Гвардиола сўзларидан иқтибос келтирмоқда ESPN FC.
“Манчестер Сити” АПЛ 10-туридан сўнг 9 ғалаба ва бир дуранг натижа билан жадвалда карвонбошилик қилмоқда.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии