Гвардиола Рульи номзодига тўхталиши мумкин
12 мая 2016 00:10
Новости
Гвардиола Рульи номзодига тўхталиши мумкин
"Манчестер Сити"ни келаси мавсумдан бошқарадиган испаниялик мутахассис Хосеп Гвардиола "Сити"га дарвозабон излаш билан банд.
Гвардиола янги жамоасига "Барселона" кипери Клаудио Бравони олиб келишни уддасидан чиқмаса, унда "Реал Сосьедад" посбони Херонимо Рульини Англияга чорламоқчи. Браво "Сити"га ўтишни истамаса, Пеп катта эҳтимол билан Рульи ёзда "Манчестер Сити" либосини кийишини истамоқда.
Рульи ушбу мавсумда ижара асосида "Реал Сосьедад"да ўйнамоқда. Херонимо Рульи ҳуқуқий жиҳатдан Уругвай чемпионатининг иккинчи дивизиони вакили "Депортиво Мальданадо"га тегишли.
Эслатиб ўтамиз, "Сити"нинг иккинчи кипери Вилли Кабальеро Гвардиоланинг режаларидан ўрин олмаган ва ушбу посбон ўзига ҳозирданоқ янги жамоа изламоқда.
Похожие новости
14:27
⚡️"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусановни Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичи учун қайдномага киритди 1
Комментарии