Гвардиола Райоланинг гапларига жавоб қайтарди
06 апр 2018 22:41
Новости
Гвардиола Райоланинг гапларига жавоб қайтарди
Аввалроқиталиялик машҳур агент ўзининг интерьвюларидан бирида испаниялик мутахассисни“қўрқоқ” ва “ит” деганди.
“Майли, яхши, бунга жавоб бераман. Ниҳоят одамлар кимлигимни билиб олишди, демак мен ёмон одам, қўрқоқ эканман. Аммо, нима учун мен шунчалик ёмонман?
Райола билан ҳеч қачон гаплашмаганман, билишимча, Иброҳимович мен ҳақимда унга гапириб берган. Қизиқ, икки ой олдин Райола менга Мхитарян ва Погбани таклиф қилган эди. Нега?Нима учун? Агар ит бўлсам, нега у ўз мижозларини менга таклиф қиляпти? Ит билан таққослаш яхши иш эмас. Ит ҳам ҳурматга лойиқ жонивор.
Райолага нима деб жавоб бердим? “Йўқ”, дедим. Бизда Погбани сотиб олиш учун пул йўқ, у жуда қиммат.
Мен ёмон одамман. Райола мижозлари эса яхши одамнинг қўл остида тўп суриши керак. Аммо, у мени топ-савиядаги мураббий эканимга шубҳа қилмаса керак», – деб Гвардиола сўзларини келтирмоқда Goal.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди
Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!
ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди
Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"
Комментарии