Гвардиола: "Олдингизда ЧЛ 1/4 финалига чиқиш турганида, чарчоқлар ҳақида унутасиз"
13 мар 2017 16:10
Новости
Гвардиола: "Олдингизда ЧЛ 1/4 финалига чиқиш турганида, чарчоқлар ҳақида унутасиз"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола футболчиларининг чарчоғи ҳақида ҳавотир олмаяпти.
15 март куни "шаҳарликлар" "Монако"га қарши Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашувини ўтказади. 19 март куни эса уларни "Ливерпуль"га қарши АПЛнинг 29-тур баҳси кутиб турибди.
"Ким билан ва қачон ўйнашнинг аҳамияти йўқ. Сизда Чемпионлар лигаси чорак финалига чиқиш имконияти бўлса, хоҳишнинг ўзи чарчоқни йўққа чиқаради. Биз биринчи учрашувда ғалабага эришдик ва чоршанбадаги ўйинда ҳам зафар қучамиз. Ғалабага ташланган илк қадам - сиз ўзингиз истаган нарсага эриша олиш ишончидир" - дейди Гвардиола.
"Манчестер Сити" илк баҳсда "Монако"ни 5:3 ҳисобида таслим этган. Жавоб ўйини Монакода бўлиб ўтади.
Комментарии