Гвардиола муаммо нимадалигини айтди
13 дек 2024 22:22
Новости
Гвардиола муаммо нимадалигини айтди
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола мавсумдаги тақвимни осонлаштиришни илтимос қилди.
"Ҳозирги тақвимдаги ўйинлар доимгидан ҳам кўпроқ. Жароҳатларнинг кўплиги сабабли 25-30 футболчилик таркибда ҳам етишмовчиликлар бўляпти. Ўз навбатида молиявий масалалар клубни ҳам қийнайди.
Ёзда уч ҳафта давомида клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўйнаймиз, кейин эса бирданига АПЛ бошланади. Балки, таркибга янада кўпроқ футболчи олиш керакдир...
Одамлар муаммо нимада деб сўрашмоқда. Муаммо тақвимда. Гап футболчида ҳам, физиотерапевтда ёки машғулотларда ҳам эмас. Гап ойлик жадвалда бўлмоқда. Эртами кечми бу барча клубларнинг бошидан ўтади. Бу ҳақиқат", - деди Гвардиола.
Похожие новости
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Ла Масия" ҳукмрон: "Барселона"нинг бир нафар тарбияланувчиси "Реал" академиясидан қимматроқ
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Комментарии