Гвардиола: “Мен унинг отаси эмасман”
03 апр 2019 21:31
Новости
Гвардиола: “Мен унинг отаси эмасман”
“Манчестер Сити” устози Пеп Гвардиола жамоаси ҳимоячиси Бенжамен Менди “Фулхэм”га (2:0) қарши ўйин олдидан 03:30 га қадар тунги клуб вақтини ўтказганига изоҳ берди.
“Улар ёш бола эмас. Бу ёшдаги футболчиларга нима қилиш лозимлигини ўргатиш шарт эмас. Мен унинг отаси эмасман. Албатта, мен унинг уйга эртароқ қайтишини истайман. Аммо бундай вазиятларда уларни назорат қилиб бўлмайди.
Мен норизо эмасман. Менди ҳам майдонга тушишга тайёр”, дейди Гвардиола.
Эслатиб ўтамиз, Менди ушбу мавсумда жароҳати боис 12 ҳафта майдонга туша олмади. У Лига кубоги доирасида “Бертон”га (1:0) қарши баҳсда майдонга тушган, кейинчалик яна жароҳат олиб ҳали ҳануз уни даволаш билан банд.
Похожие новости
22:10
"Ўзинг яхшимисан, Ромео?" — Дэвид Бекхэм "Манчестер Юнайтед" ғалабасидан сўнг ўғлининг устидан кулди 2
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Вильярреал" - "Реал Мадрид". "Қироллик клуби" таркиби маълум
Комментарии