RU

Последние новости

15:36Чемпионлик учун кураш. "Арсенал" - "Борнмут" баҳси учун асосий таркиблар эълон қилинди  0 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  1 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  1 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  5 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  12 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  13 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   24 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  3 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  15 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  5 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  1

Гвардиола: “Ман Сити” айни дам АПЛ чемпионлиги ҳақида ўйлайдиган ҳолатда эмас” Новости

Гвардиола: “Ман Сити” айни дам АПЛ чемпионлиги ҳақида ўйлайдиган ҳолатда эмас”

Англия чемпионати 22-турида “Тоттенхэм”га учралган сафардаги мағлубият (0:1)дан кейин “Манчестер Сити” устози Пеп Гвардиола ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Одатдагидек, “Тоттенхэм” қарши баҳсни уй ва сафарда бўлгани каби ажойиб бошладик, аммо хатога йўл қўйганимиздан кейин жазоландик. 0:1 дан кейин барчаси бошқа томонга ўзгарди. Бизда имкониятлар бўлди, лекин, Сон ва Кулушевски фазасида тўпни йўқотиб қўйсангиз, бу жуда қийин бўлади. Уч очкони қўлдан бой бердик.

“Тоттенхэм” майдонидаги омадсизликалрга келсак, эртами-кечми ҳаммаси ўзгаради, аммо бу ерда бирорта ҳам гол урмаганимиз ғалати, олдин пенальтидан ҳам гол урмаганмиз. Буни тушунтириш мушкул.

Чемпионликни ўйлайдиган ҳолатда эмасмиз, фақат кейинги ўйин – “Астон Вилла”га қарши баҳсга эътиборимизни қаратамиз. Яхши тайёргарлик кўрамиз ва қўлимиздан келганича ўйнаймиз.

“Тоттенхэм”да фантастик жамоа ва таркиб бор, бу орқали улар сизни жазолайди”, дейди Гвардиола.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика