Гвардиола: “Ман Сити” айни дам АПЛ чемпионлиги ҳақида ўйлайдиган ҳолатда эмас”
06 фев 2023 09:10
Новости
Гвардиола: “Ман Сити” айни дам АПЛ чемпионлиги ҳақида ўйлайдиган ҳолатда эмас”
“Одатдагидек, “Тоттенхэм” қарши баҳсни уй ва сафарда бўлгани каби ажойиб бошладик, аммо хатога йўл қўйганимиздан кейин жазоландик. 0:1 дан кейин барчаси бошқа томонга ўзгарди. Бизда имкониятлар бўлди, лекин, Сон ва Кулушевски фазасида тўпни йўқотиб қўйсангиз, бу жуда қийин бўлади. Уч очкони қўлдан бой бердик.
“Тоттенхэм” майдонидаги омадсизликалрга келсак, эртами-кечми ҳаммаси ўзгаради, аммо бу ерда бирорта ҳам гол урмаганимиз ғалати, олдин пенальтидан ҳам гол урмаганмиз. Буни тушунтириш мушкул.
Чемпионликни ўйлайдиган ҳолатда эмасмиз, фақат кейинги ўйин – “Астон Вилла”га қарши баҳсга эътиборимизни қаратамиз. Яхши тайёргарлик кўрамиз ва қўлимиздан келганича ўйнаймиз.
“Тоттенхэм”да фантастик жамоа ва таркиб бор, бу орқали улар сизни жазолайди”, дейди Гвардиола.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии