Гвардиола: "Кристал Пэлас" чуқур ҳимояланди"
12 мар 2023 15:55
Новости
Гвардиола: "Кристал Пэлас" чуқур ҳимояланди"
"Тажрибамга кўра, бу ерга келсак, доимо қийналамиз. Ушбу стадиондаги ўйинлардан кейин миямдан доим бир гап ўтади, улар қанчалар яхши ўйнаган бўлишса, биз ҳам шундай зўр ўйнадик. Ушбу стадионда доимо кўпроқ гол уришни истаймиз.
Уларда яхши қуроллар бор: Уилфрид Заа, Мишель Олисе, Эберечи Эзе - ажойиб ҳужумчилар ва доимо рақиб дарвозаси олдида катта хавф бўлиб туришади. Совуққон футболчилар бўлгани учун уларни тўхтатиш учун баъзида сабр ҳам қилиш керак бўлади.
Барчадан мамнунман, бироқ бизга қарши ҳужумлар етишмади. Қачонки рақиблар 6 футболчи билан чуқур ҳимояланса, Холанд учун алоҳида футболчи ажратилса, доимо қийин бўлади. Ундан ташқари, Гюндоган ҳам доимий таъқиб остида бўлди.
Холандга қарши рақиблар чуқур ҳимояланади. Хулиан Альварес ҳам бизга керак. У марказда бугун асқотди ва имконият бўлди. Гюндоган ҳам таркибдаги муҳим футболчилардан бири, у пенальти ишлади, Холанд эса ишни якунлаб қўйди.
Канселу кетганидан кейин бизда қанот ҳимоячилари етишмаяпти. Таркибда Кайл Уокер ҳамда Серхио Гомес қолган ҳолос. Тўрт марказий ҳимоячи билан ўйнаяпмиз ва шунда ҳам рақибдан кучли бўлиб турибмиз. Барча тўрт марказий ҳимоячилар ажойиб футболчилар, шу сабабли улар яхши ҳимояланишди", - деди Гвардиола.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии