RU

Последние новости

11:31Гвардиола: "Кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслигимиз мумкин"  1 10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  13 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионер тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  7 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3

Гвардиола жамоасининг кўринмас қуроли борлигини биласизми? Новости

Гвардиола жамоасининг кўринмас қуроли борлигини биласизми?

Бу қуролсиз тизим ишдан чиқади.

Апрель охиридаги Манчестер дербисидан олдин инглиз медиаси Сульшер ва Гвардиола ўртасидаги айтишувлардан роҳат олди. Норвегиялик "Сити" жуда кўп ва тез-тез фол ишлатишини айтиб, унинг шогирдлари бунга тайёр бўлиши кераклигини таъкидлади. Гвардиола эса бу гапларга қўшилмади: "Юнайтед"га қарши баҳсда фол ишлатамизми? Йўқ, албатта, йўқ. Жамоам буни уддалай олмайди. 10 мавсумдан бери мураббийлик қилаётган бўлсам, бу нарсалар ҳақида ўйламаганман. Ҳеч қачон".

Гвардиола алдади. Бир неча соат ўтиб "Манчестер Юнайтед" мухлислари "Твиттер"да 2017/18 мавсумда "Сити" ҳақида суратга олинган All or Nothing фильмидан скриншот ташлашди. Ўша онда Пепнинг ёрдамчиси Микель Артета жамоа ярим ҳимоячилари Де Брюйне, Гюндоган ва Сильвани тўп йўқотилганда қоида бузишга чорлаётган эди.


All or Nothing фильмидан скриншот: Артетанинг сўзлари: "Давид (Сильва), Кевин (Де Брюйне), Гюндо (Гюндоган назарда тутиляпти), қоидани бузинг. Агар тўп йўқотсак, фол ишлатинг".


Гвардиола нега ёлғон гапиряпти?


"Сити" ҳақиқатдан ҳам лигада ҳаммадан кўп фол ишлатади


Пепни биринчи марта фолларни ёқтиришда айблашмаяпти. 2017 йилнинг декабрида Жозе Моуринью бу ҳақида гапирган эди: "Улар кўпчилик бўлиб ҳужумга ўтишади, шу сабабли тўп йўқотилганда улар тактик фоллардан фойдаланишади". Моуринью ҳақ бўлиб чиқди, аммо "Сити" ўша мавсум жуда қўпол фоллар ишлатар эди: "шаҳарликлар" декабргача АПЛда 27та сариқ ва 2та қизил карточка ишлаб олишди.


Гвардиола мавсум ўртасида муаммони омма олдида тан олди. Миш-мишларга кўра, у Англияда ҳакамлик қандай ташкил қилинганини яхшироқ тушуниш учун Англия реферилар қўмитаси раҳбари Майк Райли билан суҳбат ўтказган экан. Бу Фернандиньо мавсумдаги учинчи қизил карточкани олганидан сўнг содир бўлган. Гвардиола муаммони ҳал қилишга уринганидан кейин, бразилиялик таянч ярим ҳимоячиси ҳозиргача четлатилмади. Сабаб оддий: Гвардиола яна бир бор мослашди, "Сити" юқорироқда - марказда эмас, рақиб майдонида фол ишлатишни бошлади. Аммо бу ҳақида кейинроқ

Агар статистикага эътибор берадиган бўлсак, Гвардиола жамоаси битта учрашувдаги фоллар сони бўйича лигадаги энг "тоза" клублардан бири деб ҳисоблаш мумкин. Бу борада "Ливерпуль" (8,2та фол) "Сити"дан (8,4та фол) бироз "тозароқ". Бироқ ҳаммаси оддий эмас. Тўпга эгалик қилаётган жамоалар ҳимояланаётганлардан камроқ фол ишлатади ва қоидабузарликнинг сезиларли қисми тўпни олиб қўйишга уринишда содир бўлади. Шу сабабли жамоаларнинг тўпсиз қолган пайтдаги фолларини қайта ҳисоблаш керак.

Агар бундай бўлса, "Сити" чемпионатнинг энг қўпол жамоасига айланади:

Бўйига - АПЛ жамоалари, энига - жамоаларнинг тўпсиз қолган пайтда ишлатган фоллари.


Умуман фолларда олганда уяладиган нарса йўқ. "Сити" қоидани қайси ҳудудларда бузиши муҳимроқ. Бу ҳолат деярли ҳар доим рақиб майдонида содир бўлади. Қўполлик даражасидан қатъий назар, бу фолларнинг мақсади - рақиб ҳужумини бузиш. Пеп жамоаси кўп фол ишлатсада, жуда кам жазоланади: Кўрсатилган сариқ ва қизил карточкалар бўйича "Сити" - чемпионатнинг энг "тоза" жамоаларидан бири.


Бундай қоидабузарликларга кўплаб мисоллар келтириш мумкин. "Тоттенхэм"га қарши апрелдаги баҳсда Гвардиола жамоаси 11 марта қоида бузди. Ҳаммаси рақиб майдонида.

"Сити" "Тоттенхэм"га қарши баҳсда (1:0) қоида бузган зоналар. Барча қоидабузарликлар - "Тоттенхэм" ярим майдонида.

Ҳакамлар одатда бундай юқори зоналарда карточка бермайди: Агар фол қўпол бўлмаса, футболчиларни жазолашдан маъно йўқ, чунки ҳужум энди бошланяпти ва ҳимояланаётган "Сити" дарвозасига хавф солмаяпти.


Ягона муаммо шундаки, "Сити" ҳар учрашувни шундай ўтказади. "Тоттенхэм"га қарши баҳсдан икки ҳафта ўтиб Пеп жамоаси "Лестер" билан ўйнади. Бу ерда ҳам ўша манзара: 12та фолдан 9таси рақиб ярим майдонида содир бўлган.

"Сити"нинг "Лестер"га қарши баҳсдаги (1:0) қоидабузарликлари.


Бунақаси мавсумда биринчи марта содир бўлмаяпти. Ўтган йили ҳам "Сити" тўпсиз пайтда қоида бузиш бўйича етакчи эди. Бу одат - тасодиф ёки "шаҳарликлар" футболчиларининг ўз қарори эмас. Ҳаммаси Гвардиола туфайли содир бўлади. Буни қаердан биламиз?


Хосеп бу ишларни "Бавария" ва "Барселона"да ҳам қилган.


Агар тактик фоллар қўлланилмаса, Гвардиоланинг тизими кучсиз бўлиб қолади

Пеп нега бундай қилишини тушуниш учун, у бошқарган жамоаларнинг тўпга эгалик қилиш тузилмасини ўрганиб чиқиш керак. Гвардиола тўпга эгалик қилишни ҳимоянинг энг яхши услуби деб ҳисоблайди: Агар рақиб тўпсиз қолса, у гол ура олмайди. "Сити" тўпсиз қолганида уларнинг схемаси 4-3-3 бўлса, тўп билан ҳаракатланаётган "Манчестер Сити" 2-3-5 схемасига ўзгаради.

Бундай схема қарши ҳужумларга бардош бериши қийин, шу сабабли Гвардиолада тактик фол ишлатадиган футболчи доимо тайёр тўради. "Барселона"да бу ролни Бускетс, "Бавария"да - Хави Мартинес ижро этган. "Сити"да эса - Фернандиньо қоидаларни бузмоқда. Бразилиялик биринчи мавсумда олган қизил карточкалар энди йўқ.


Бу уч футболчи позицияни тўғри танлайди ва тўп учун яхши курашади, аммо тўпни қайтара олишмаса, ўша жойда фол ишлатишади. Бу Гвардиоланинг ягона тактик услуби эмас.


"Сити" тизими қанотлардан бўладиган қарши ҳужумларни қайтара олмайди: Фернандиньо асосан марказда тургани туфайли, у қанотда тўп олиш ёки қоида бузишга улгурмайди. Айнан шу сабабли Гвардиоланинг вингерлари ҳимояда муҳим ролни бажаради: Улар тўпни тоза олиш имкониятидан маҳрум бўлиши билан рақиб майдонида қоида бузиши лозим. Бу сўзларни текшириб кўриш жуда осон: "Сити"нинг 2018/19 мавсумдаги энг кўп қоида бузувчи футболчилари - Стерлинг ва Фернандиньо (40тадан фол).


Пепнинг бошқа жамоаларида ҳам тизим худди шундай ишлаган. "Барселона"нинг 2008/09 мавсумига эътибор қаратинг: Пеп жамоаси ҳар бир ўйинда тўпга рақибдан кўпроқ эгалик қилган, баъзи ўйинларда меъёридан ортиқ фоллар қайд этилган. Битта ўйинда 20та қоидабузарлик.

Хулоса: Қоида бузиш бўйича кўрсатмани Гвардиола беради.


Гвардиола бу тактик қоидабузарликларсиз буюк "Сити"ни, кучли "Бавария"ни, даҳаштли "Барселона"ни ярата олмас эди. Пеп тактик фолларни футболнинг бир қисми сифатида қабул қилади. Бу бўлак қизиқ ва томошабоп бўлмасада, аммо айнан шу нарса мағлубиятлардан асрайди.


"Сити"ни мағлуб этиш учун Юрген Клоппнинг маслаҳатларига қулоқ тутиш керак. 2017/18 мавсумда "Сити" устидан қозонилган ғалабадан (4:3) сўнг, германиялик ўзи билган маълумотлар билан бўлишди: "Манчестер Сити" устидан ғалаба қозонмоқчи бўлсангиз, ҳужумкор футбол намоиш этиш лозим.  Акс холда лотереяга умид қилиб, ўз жарима майдончангиз ичида қолиб кетасиз". Клопп "Сити" билан ўйинда қарши ҳужумлардан фойда йўқлигига ишора қилди. "Сити"ни ўз дарвозасига қамаб қўйган жамоада имконият кўпроқ бўлади. Гвардиола қарши ҳужумларнинг давосини топганини Клопп жуда яхши билади, аммо "Сити" комбинацион ҳужумларни қайтаришда қийналади. Буни фактлар тасдиқлайди: 2018/19 мавсумда Пеп жамоаси қарши ҳужумдан гол ўтказиб юбормади. Клоппнинг маслаҳатларига қулоқ солишмагани туфайли, деярли ҳеч ким "Сити"ни АПЛда тўхтатиб қола олмади.


Балки кейингисида тўхтатадиган жамоа топилар.

Рейтинг: +36   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика