Гвардиола ҳам "Манчестер Сити" сардорининг жамоадан кетишини тасдиқлади
27 дек 2019 17:23
Новости
Гвардиола ҳам "Манчестер Сити" сардорининг жамоадан кетишини тасдиқлади
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа ярим ҳимоячиси Давид Силванинг келажаги ҳақида фикр билдирди.
Пепнинг айтишича, тажрибали хавбек келаси ёзда клубини ўзгартиради.
"Биз Силванинг ўрнига кимнидир сотиб оламиз деб ўйламайман. Бизда бу позицияда ўйнай оладиган футболчилар бор. Бошқа томондан ёзга қадар ярим йил давомида бизда ўйлаш учун вақт бор.
Ҳозир эса трансферлар бозори учун бизда бошқа мақсадлар бор. Силва якунда жамоадан кетиш ҳақида қарор қабул қилди ва мен уни қолишга кўндира олмайман. Бундай ҳолат ҳудди Компани билан ҳам содир бўлган эди. Биз уни яна бир йилга қолдирмоқчи эдик, аммо унда бошқа режалар бор экан", - дейди Гвардиола.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии