RU

Гвардиола: "Биринчи ўйиндаги натижа ҳеч қандай аҳамият касб этмайди" Новости

Гвардиола: "Биринчи ўйиндаги натижа ҳеч қандай аҳамият касб этмайди"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ЕЧЛнинг 1/4 финали доирасида Дортмунднинг "Боруссия"сига қарши жавоб ўйини олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

Дастлабки ўйинда "шаҳарликлар" 2:1 ҳисобида ғалабага эришганди. Аммо бу ҳисоб ярим финални кафолатламайди.

"Биз учрашувни интиқлик билан кутяпмиз. Чунки ҳали навбатдаги босқични ўзимиз учун кафолатлаб қўймаганмиз. Ҳа, дастлабки ўйинда ғалабага эришдик. Буни яна бир бор такрорламоқчимиз. Ўз режамиздан ортга чекинмаслигимиз керак. Илк учрашувдаги натижа ҳеч нимани ҳал қилмайди. Шундай ўйнаш керакки, доимо илк ўйиндаги ғалаба тасодиф эмаслигини исботлаш даркор. Биз "Боруссия"ни назорат қилиб, ғалаба қозонмоқчимиз", - деди Гвардиола.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика