RU

Последние новости

23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  5 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  13 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  398 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  3 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  2 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  2 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2

Гвардиола: Аввал финалга чиқайлик, кейин ғалаба ҳақида гапирамиз Новости

Гвардиола: Аввал финалга чиқайлик, кейин ғалаба ҳақида гапирамиз

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг ярим финалидан аввал бўлиб ўтган матбуот анжуманида испаниялик мутахассис ОАВ саволларига жавоб берди.

"Бу турнирдаги ғалаба ҳақида гапиришдан олдин биз финал йўлланмасини қўлга киритишимиз керак. Финалга муносиб экканлигимизни исботлашимиз лозим", - дея гап бошлади маэстро.


- Бу менинг Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидаги тўртинчи иштироким. Олдинги мусобақаларда ярим финал ўйинлари жуда қийин ўтган. Ҳар сафар турли қийинчиликлар юзага келган.



Биз бу мусобақада ғалаба қозонишни истаймиз. Ҳали бу титулни қўлга киритмаганмиз. Модомики шу ерда эканмиз, бу мусобақада ғолиб чиқишимиз керак. Биз кичик доирани айнан шу титуль билан ёпиб қўймоқчимиз. Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати биз қўлга киритмаган охирги соврин. 

Бу турнирни АПЛ билан солиштирмаган маъқул. Бу бошқа типдаги мусобақа. Бу ерда нима содир бўлмасин, биз Англияга қайтиб, "Эвертон", "Шеффилд" ва "Ньюкасл"га қарши бошқача ўйин ўтказамиз. 

"Астон Вилла" билан ўйиндан ташқари қолган учрашувларда яхши ҳаракат қилгандик. Лекин баъзи факторлар сабаб бу ўйинларда очколарни бой бердик. "Урава"га қарши ўйинда иштиёқимизни тиклай оламиз. 

Маҳрез ва Лапортлар билан кўришиб қолсак, уларнинг тажрибасини эшитиш қизиқарли бўларди. 

Саудия Арабистони юлдуз ўйинчиларни мамлакатга олиб келиш учун жуда катта маблағ сарфлади. Саудия Арабистонида қанча мухлис борлигини олдинги тажрибамдан яхши биламан. 

Янги талқиндаги Жаҳон чемпионати ҳақидаги фикрим? Мен ҳеч қачон янги турнирларга қарши бўлмаганман. Мен доим таъкидлаган нарса бу футболчиларнинг тикланиши учун етарли муддат берилмаётгани. Ҳар доим айнан шу нарсани истаганман. Футболчиларга етарли шароит яратилиши керак. Мавсумлар оралиғида бизда тикланиш учун бор йўғи 3 ҳафта вақт бўлади, холос. Бу эса кам", - дейди Пеп Гвардиола.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика