RU

Последние новости

08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  0 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  1 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1 06:45Лига 1. "Лилль" - "Лион" 3:4   0 06:40АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" 4:0   0 06:35Саудия чемпионати. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" 1:2   0 06:30Серия А. "Удинезе" - "Наполи" 1:1   0 02:08Лига 1. "Лион" 10 дақиқада 3та гол уриб, ажойиб камбэк ижро қилди  2 02:00АПЛ. "Кристал Пэлас" МЮни "ер тишлатди"  30 01:47А Серия. "Наполи" "Удинезе" билан дуранг ўйнади ва келаси мавсум ЧЛда ўйнаш имкониятидан деярли маҳрум бўлди  1 01:04БАА. Азиз Ғаниев жамоаси чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда  1 00:35Файзуллаев гол урди, бироқ ЦСКА сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  18 00:33Эрон. Машарипов гол урган баҳсда "Истиқлол" ғалабага эришди  1 23:34Жуд Беллингем нега "Реал"да 5 рақамини танлаган?  7

Гвардиола: “Англияда ноябрь, декабрь, январь ва февраль ойларини ёмон кўраман” Новости

Гвардиола: “Англияда ноябрь, декабрь, январь ва февраль ойларини ёмон кўраман”

“Манчестер Сити” устози Пеп Гвардиола жамоа билан шартнома узайтиргани ва нега Британиядаги қишни ёмон кўриши ҳақида гапирди.

“Манчестер Сити”да ўтказган беш йилимни эслаб, ўзимни жуда яхши ҳис этмоқдаман. Ҳозир менга жуда ҳам қулай. Ўтган мавсумда ҳам ўзимни яхши ҳис этгандим, гарчи совринларни қўлга киритмаган бўлсак ҳам. Дўстларим бор, мухлисларнинг меҳрини сезмоқдаман, жамоа менинг ғояларимга эргашади, менга ҳозирги футболчилар билан ишлаш ёқмоқда.

Менда ишлаш учун ақлбовар қилмас шароитлар бор. Англиядаги ноябрь, декабрь, январь ва февраль ойларини ёмон кўраман, чунки бунданда яхшироқ об-ҳавони кўришни хоҳлардим. Бироқ, ўз ишимни бажаришим учун менда барчаси етарли. Айнан шу сабаб “Сити” билан шартномани узайтирдим. Бу асосий сабабдир.

“Бавария” ёки “Барселона”да ўзимни ёмон ҳис қилганман демоқчимасман, аммо уларда ишлаган вақтимда Англияга келишни орзу қилардим. Шекспир, “The Beatles” ва “Oasis”ларнинг мамлакатида фаолиятимни бошлашни истардим. Англия – бу нафақат футбол, балки кино ва театр ҳамдир. Ўзгача давлат”, дейди Гвардиола.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика