Гвардиола: "Агар "Тоттенхэм" Контега тўлиқ ишонч билдирса, клуб муваффақиятга эриша олади"
18 фев 2022 21:46
Новости
Гвардиола: "Агар "Тоттенхэм" Контега тўлиқ ишонч билдирса, клуб муваффақиятга эриша олади"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола Антонио Контенинг "Тоттенхэм" ҳамда клуб трансферлари ҳақидаги сўнгги баёнотлари билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди.
"Бу ҳақда ҳеч нарса дея олмайман. Чунки унинг жамоаларини кузатиш орқали кўп нарсаларни ўрганяпман.
Агар клуб 100 фоиз унга таянса, муваффақиятга эришади. У буни "Ювентус", "Интер" ва "Челси"да исботлаган.
"Манчестер Сити"даги илк мавсумим натижалар борасида қийин кечганди.
Ҳар бир мураббийга узоқ вақт ишлаш ва муваффақиятга эришиш учун вақт ва сармоя талаб этилади, айниқса, Англияда.
Унинг жамоаларини кузатар эканман, нимадир ўрганишим мумкинлигини ҳис қиламан. Мен бу жиҳатни ниҳоятда ҳурмат қиламан", - деди Гвардиола.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии