RU

Гвардиола: "Агар "Реал"ни юта олмасак, хўжайин мени истеъфога чиқариши мумкин" Новости

Гвардиола: "Агар "Реал"ни юта олмасак, хўжайин мени истеъфога чиқариши мумкин"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ЧЛ доирасидаги "Реал"га қарши ўйин ҳақида фикр билдирди.

"Одамлар ўйлайдики, сиз Гвардиола ёки Клопп бўлсангиз, ҳар йили ютишингиз керак деб ўйлашади, аммо бу имконсиз. Баъзан кимдир сендан кучлироқ бўлади, баъзан эса ғалаба қозона олмайсан.

Агар сиз Чемпионлар Лигасида юта олмасангиз бу фалокат, агар акси бўлса муваффақиятдир. Биз "Реал"ни юта олмасак, хўжайин менга: "Сен зўр эмассан, мен сени истеъфога чиқараман" дейди. Ёки бошқача бўлиши мумкин: "Бизда ҳаммаси яхши, қандай қилиб кучайсак бўлади" дейиши ҳам мумкин", - дейди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" ва "Манчестер Сити" ўртасидаги илк ўйин 26 февраль куни Тошкент вақти билан соат 01:00да "Сантьяго Бернабеу" стадионида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика