RU

Последние новости

17:01"Сабаҳ" — "Капаз". Таркиблар маълум  0 16:22Анчелотти терма жамоаларнинг энг кўп маош олувчи мураббийига айланади  0 15:50"Челси" мавсум якунлангач, Росеньорни истеъфога чиқариши мумкин  2 15:17Нуньес АПЛга қайтиши мумкин  0 14:41Андрей Шумара — Тошев, Гесс, “Андижон” ва “Бухоро”даги хотиралар, Жаҳон чемпионати ҳақида  0 14:15"Манчестер Юнайтед" "Ньюкасл"нинг икки футболчисига қизиқмоқда  1 13:46"Реал" Чемпионлар Лигасида "Бенфика"дан мағлубиятга учраса, Арбелоани истеъфога чиқариши мумкин  8 13:07Кейн "Барселона"нинг қизиқиши ҳақида: "Мен буни мақтов сифатида қабул қиламан"  1 12:22Мбаппе "Реал"ни "Бавария" ярим ҳимоячисини сотиб олишга чақирмоқда  5 11:58Роналду: "Саудия Арабистонида бахтлиман, шу ерда қолишни истайман"  5 11:20"Бавария" Бруну Фернандешнинг трансфери бўйича қарор қабул қилди  1 10:51Жаҳон чемпиони "Ал Насср"га ўтишни истамоқда  3 10:26"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 75 миллион евро тўлашга тайёр  1 10:02Кечаги учрашувда дубл қайд этган Роналду нималар деди?  3 09:37"Каттақўрғон" "Флуминенсе" U20 жамоаси аъзоси билан билан шартнома имзолади  4

Гус Хиддинкнинг ёрдамчиси Ўзбекистонга келди ва... Новости

Гус Хиддинкнинг ёрдамчиси Ўзбекистонга келди ва...

Суперлигада қуйи поғоналарнинг 13-қаторида турган "Бухоро" жамоасига янги мураббий келиши кутилмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, "Бухоро" россиялик Гус Хиддинкнинг "Анжи"даги собиқ ёрдамчиси Андрей Гордеев билан музокараларни ўтказаётганди.

"Бухоро"га хорижлик мураббий келади... 

Куни кеча россиялик мутахассис юртимизга, хусусан Бухорога ташриф буюрган ва жамоадаги шароитлар билан яқиндан танишиб, музокараларда қатнашган. 

Ҳозирча оғзаки келишувга кўра, томонлар шартнома бўйича гаплашиб олишган. Бироқ Гордеев "Бухоро"га ўзининг мураббийлар штаби билан келиш шартини қўйган. Бу эса клубга қўшимча ҳаражат дегани. Шу боисдан "Бухоро" клуби раҳбарияти мазкур масалани обдон ўрганиб чиқиб, тез кунларда якуний қарорга келиши кутилмоқда. 

Айни пайтда Андрей Гордеев ўз юртига қайтиб кетган ва "Бухоро" томонидан якуний қарорни кутмоқда. Агарда клуб раҳбарияти мазкур масалага ечим топса, унда тез орада Россия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи, ўз вақтида Гус Хиддинкга ёрдамчи сифатида ишлаган мутахассис Андрей Гордеев билан расман шартнома имзолайди.

Рейтинг: +41   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика