RU

Последние новости

22:06"Галатасарой" 22 млн еврога РПЛдан ўйинчи харид қилади?  0 21:23"Челси" "Реал" посбони билан шартнома имзоламайди  2 20:56Сержи Роберто "Аякс"га ўтиши мумкин. У "Барса"дан эркин агент мақомида кетади  0 20:31МЮ 25 млн евро эвазига Мазрауининг ўтиши борасида "Бавария" билан келишувга эришди  1 20:04"Атлетико" "Вильярреал" форвардига қизиқмоқда  0 19:32"Тоттенхэм" кореялик ўйинчини трансфер қилди  2 19:07Расман: "Шабаб Ал Аҳли" Азмуннинг трансферини эълон қилди  11 18:39"Юве" Копмейнерс бўйича таклифни яхшилайди – олдинроқ хавбек учун 45 млн евро беришганди. "Аталанта" уни 60 миллионга баҳоламоқда  0 18:15"Реал" Карвахаль ва Менди билан келишувни узайтиради  1 17:55Зафармурод Абдираҳматов: "Биз қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик, лекин тўп дарвозага киришни истамади"  58 17:32"Интер" ва Дюмфрис йилига 4 млн евро маош билан 2028 йилгача шартнома бўйича келишувга эришди. Дензелга МЮ қизиққанди  1 17:05"Ювентус" "Интер" футболчисига қизиқмоқда, аммо...  1 16:40"Милан" 2024/25 йилги мавсум учун сафар либосини тақдим этди  2 16:15"Арсенал" "Реал Сосьедад"дан Меринони харид қилмоқчи  4 15:49Саудияликлар Рафинья учун 65 млн евро таклиф қилишди. "Барса" Уильямс ва Ольмо билан шартнома имзолаш учун ўйинчиларни сотишга тайёр  2

Гуруҳда биринчи бўлдик! Ўзбекистон U-16 - Қувайт U-16 - 4:2 Новости

Гуруҳда биринчи бўлдик! Ўзбекистон U-16 - Қувайт U-16 - 4:2

U-16 ОЧ учинчи туридан ўрин олган Ўзбекистон U-16 - Қувайт U-16 учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
Ўзбекистон U-16 - Қувайт U-16 - 4:2
Голлар:
Савелий Абрамов 9, - 1:0. Жонибек Кўчимов 42 пенальти, - 2:0.Абдулазиз Ал Ҳадияҳ 44, - 2:1. Холид Муҳаммад45+1, - 2:2.Худойберди Холиқов 90+3, - 4:2.
Ўзбекистон:
1.Акром Хўжаев, 3.Илҳомжон Алижонов (С), 6.Ойбек Нурматов, 7.Жонибек Кўчимов, 10.Суҳроб Нуруллоев, 11.Азизжон Ғаниев, 14.Достон Бердиқулов, 15.Шоҳруҳ Маҳмудхўжаев (18.Жаҳонгир Аҳмадов, 75), 17.Дониёр Ҳошимов, 19.Савелий Абрамов (8.Ислом Кенжабоев, 46), 22.Абдуғани Ғанижонов (23.Худойберди Холиқов, 90+2).

Захира: 5.Маъруф Жумаев, 9.Бакир Муртазоев, 12.Ҳожиакбар Шомақсудов, 13.Раҳимжон Шарипов, 16.Юсуф Шоимов, 21.Умид Эргашев,

Қувайт: 23.Холид Ал Фадли, 4.Абдалла Ал Блуши, 8.Юсуф Ал Таннак, 9.Абдулазиз Ал Ҳадияҳ, 13.Юсуф Ал Рашиди, 14.Ходи Ал Харби, 16.Абдулазиз Аҳмад (11.Холид Ал Энази, 86), 17.Исса Баҳруҳ, 18.Абдулмуҳсин Ал Сулаили (С), 19.Муборак Ал Энази, 21.Холид Муҳаммад (10.Мешал Ал Сулаили, 65).

Захира: 1.Абдулазиз Ал Фадел, 2.Бадр Ал Носир, 3.Мешал Ал Энази, 5.Носир Саид, 6.Шабаб Ал Холди, 7.Салим Ал Барики, 12.Файсал Ал Рукаиби, 15.Али Ал Фараж, 20.Фавваз Ал Имбаилеш, 22.Умар Муҳаммад.


Жамоа Ў Ю Д М ТН О
Ўзбекистон 3 2 1 0 8-5 7
КХДР 3 2 0 1 9-4 6
Непал 3 1 1 1 4-6 4
Кувайт 3 0 0 3 3-7 0


 
                              МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                        
ЯНГИЛАШ


Нариги ўйинда КХДР 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб иккинчи ўриндан кейинги босқичга чиқди.

90+5. ЎЙИН ТУГАДИ! Ўзбекистон ўсмирлари ўз гуруҳларида биринчи ўринни қўлга киритишди!

90+4. Худойберди Холиқов тезкор қарши ҳужумдан сўнг дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб бориб дарвозани ишғол қилди - 4:2.

90+4. ГОООООООООООООООООООООООООЛ! Худойберди Холиқов 4:2!

90+3. Ўзгариш. Ўзбекистон. Абдуғани Ғанижонов ўрнига Худойберди Холиқов тушди

90+3.
Қувайтликлар гол уриб қўйишлар мумкин эди, Холид Ал Энази ноаниқ зарба берди

90+2. Акром Хўжаев ҳозир жамоамизни муқаррар голдан сақлаб қолди!

90.
Асосий вақтга 5 дақиқа қўшиб берилди

89.
Қувайтликлар ўйинни 10 киши бўлиб тугатишади. Исса Баҳруҳ жароҳат олиб майдонни тарк этди

87. Хавфли вазият! Кенжабоев! Яна бир қулай имконият қўлдан бой берилди!

85. Ўзгариш. Қувайт.
Абдулазиз Аҳмад ўрнига Холид Ал Энази тушди

81. Хавфли вазият! Ғаниевнинг 20 метрларлан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди!

80.
Кенжабоев рақиб жарима майдони ичига кириб борди ва зарба берди, дарвозабон ўз ўрнида

75. Ўзгариш. Ўзбекистон.
Шоҳруҳ Маҳмудхўжаев ўрнига Жаҳонгир Аҳмадов тушди

74.
Ғанижонов боши билан ноаниқ зарба берди

72.
Голдан сўнг вакилларимиз ўз ўйинларини намойиш этишга уринишмоқда.

68. Нуриллоев жарима майдони ёнига яқинлашиб бориб дарвозанинг пастки бурчагига аниқ йўллади - 3:2.

68. ГОООООООООООООООООООООООООООЛ! СУҲРОБ НУРИЛЛОЕВ! 3:2

66. Хавфли вазият! Кенжабоев жамоадошларининг бошлаган ҳужумини зарба билан тугатди, дарвозабон тўпни қайтарди!

65. Ўзгариш. Қувайт.
Холид Муҳаммад ўрнига Мешал Ал Сулаили тушди

64.
Абдулмуҳсин Ал Сулаили томонидан йўлланган зарбани Хўжаев қайтарди

62.
Нуриллоев ўнг қанотдан тезкор ҳаракат қилди ва тўпни шерикларига узатди, бироқ ҳимоячи тўпни қайтарди

60.
Қувайтликлар эркин ўйнашмоқда, босимсиз. Ўсмирларимиз эса натижа учун курашишмоқда

55. Қандай қилиб!!!? Нуриллоев ўнг қанотдан тўпни Ғанижоновга узатди, Ғанижонов 3 метрдан ноаниқ зарба йўллади! 

54. Хавфли вазият! Жамоадошлари томонидан ажойиб вазиятга чиқарилган Шоҳруҳ Маҳмудхўжаев яқин масофадан ноаниқ зарба берди!

52.
Нуруллоевнинг зарбаси йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди, чап қанотдан Кенжабоевнинг узатган тўпи ноаниқ кетди

50.
Қувайтнинг кескин ҳужумларининг ҳимоячиларимиз қайтаришмоқда, бунчалик имкон беравериш ярамайди

49.
Дарвозабонимиз қўпол хатога йўл қўйди сал қолса ҳисоб ўзгарарди

48.
Жамоалар тенгма тенг ўйин намойиш этишмоқда. Иккала жамоа ҳам ҳужумга ўтишга уринмоқда

46. Иккинчи бўлим бошланди


46. Ўзгариш. Ўзбекистон. Савелий Абрамов ўрнига Ислом Кенжабоев тушди

Нариги ўйинда ҳам биринчи бўлим тугади. Ҳозирча КХДР 4:1 ҳисобида ғалаба қозонмоқда.

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча 2:2.

45+2. ГОЛ! 2:2. Холид Муҳаммад тўрт нафар футболчини алдаб ўтиб дарвозага гол урди - 2:2.

45.
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

44. ГОЛ! Чап қанотдан оширилган тўпни Абдулазиз Ал Ҳадияҳ дарвозага йўллади, бу вазиятда Акром Хўжаев жамоамизни қутқара олмади - 2:1.

42. Пенальтини Кўчимов совуққонлик билан аниқ амалга оширди - 2:0.

42. ГОООООООООООООООООООООООООЛ! ЖОНИБЕК КЎЧИМОВ 2:0!

41. Ойбек Нурматов жарима майдони ёнида, жарима тўпи ишлаб олди. Кўчимовнинг амалга оширган зарбасидан сўнг тўп Ходи Ал Харбининг қўлига тегди Пенальти! 

40. Азизжон Ғаниевнинг 27 метрлардан йўллаган зарбаси хавфли чиқди, аммо аниқ эмас

39.
Кўчимов яхши ҳаракат қилиб тўпни ўзига ўзи оширди ва жарима майдонига кирди, бироқ зарба бера олмади

38.
Тайм охирида қувайтликлар анча жонланиб қолишди бир қатор бурчак тўпларига эга бўлишди

34.
Қувайтликлар ҳам бурчак тўпига эга бўлишди, ҳимоячиларимиз тўп йўлига тўғаноқ бўлишди. Алижонов ўзини кўрсатди

31.
Кўчимов томонидан амалга оширилган бурчак тўпини дарвозабон эгаллаб олди

30.
Ҳимоячимиз Илҳом Алижонов ҳозир ҳужумга ёрдамга борди, бироқ икки футболчидан ўтиб кета олмади

29.
Достон Бердиқулов рақибдан тўпни тажрибали ҳимоячилардек ажойиб тарзда олиб қўйди

29.
Вакилларимиз рақиб дарвозаси олдида босим уюштиришмоқда, фақат аниқ зарба йўқ ҳозирча

28.
КХДР ҳисобни оширди 3:1

27.
Савелий Абрамов ажойиб тарзда дарвоза томон интилди, бироқ унинг зарбаси жуда кучсиз чиқди

25.
Непал дарҳол жавоб тўпини киритди. КХДР - Непал 2:1

23.
Нариги ўйинда КХДР Непал дарвозасига иккинчи голини урди - 2:0

22.
Жамоамизнинг тезкор қарши ҳужуми. Маҳмудхўжаев чап қанотдан тўпни жарима майдони ичига оширди, Ғанижонов тўпга ета олмади

20.
Абдуғани Ғанижонов рақиб ҳимоячиси билан тўп учун курашда уни йиқитди

17.
Голдан сўнг вакилларимиз устунликни қўлга олишди. Қувайтликлар ҳозирча имкониятга эга эмаслар

16.
Дониёр Ҳошимов ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, тўпни дарвозабон ушлаб қолди

15. Бугун чап қанотда Маҳмудхўжаев анчагина фаол. Унинг тўп узатишига Ғанижонов ета олмади. Хафли вазият эди!

14.
Абдураҳмон Фозилов бошчилигидаги мухлислар клуби ўсмирларимизни муносиб тарзда қўллаб туришибди! Офарин!

13.
Майдонда қувайтлик Ходи Ал Харби ётибди. Маҳмудхўжаев уни оёғини босиб олган экан.

10. Маҳмудхўжаев томонидан узатилган тўпни Савелий Абрамов дарвозага жойлаб қўйди - 1:0.

9. ГООООООООООООООООООООЛ! САВЕЛИЙ АБРАМОВ!

8.
Жонибек Кўчимов олдинга борди, бироқ унга ёрдам берадиган ҳеч ким йўқ. Шу боис ҳужум тўхтаб қолди

6.
Қувайтликлар кетма-кет тарзда бурчак тўпига эга бўлишмоқда. Ўзбекистон ҳимояланмоқда.

5.
Нариги ўйинда КХДР Непал дарвозасига гол урди - 1:0.

4. Хавфли вазият! Юсуф Ал Рашиди томонидан йўлланган кучли зарбадан сўнг тўпни Хўжаев қайтарди!

2.
Қувайтнинг ҳужуми. Рақиб дарвозага зарба беришига Илҳом Алижонов имкон қолдирмади. Бурчак тўпини араблар тепишади

1.
Ўйин бошида вакилларимиз ҳужумга ўтишга интилишмоқда. Қувайт гуруҳдан чиқа олмаслиги маълум шуни ёддан чиқарманг

- ЎЙИН БОШЛАНДИ! Олға Ўзбекистон!


- Энди Қувайт давлат мадҳиясига

- Дастлаб Ўзбекистон давлат мадҳияси!

- Иккала жамоа вакиллари майдонга тушиб келишди

- Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Қувайт ўсмирларига қарши ўйин ўтказади.

- Учрашув соат 14:00да бошланади.



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика