RU

Последние новости

14:58Ўзбекистон Суперлигаси тарихидаги энг ёш мураббийни биласизми?  0 14:15"Моуринью — иккиюзламачи!" — Каррагер Винисиусни ҳимоя қилиб, Жозенинг "эски гуноҳлари"ни эслатди  3 14:01"У ўйнаган ҳар бир стадионда нимадир содир бўлади!" — Моуринью Винисиуснинг хулқ-атворини танқид қилди  9 13:35"Ҳакамда рўйхат бор эди!" — Моуринью "Реал" билан ўйиндаги четлатилиши ва ҳакамларнинг "ўйини" ҳақида гапирди  23 13:12"Бенфика" ходимлари "Реал" кийиниш хонасига бостириб киришга уринган экан  24 13:10Ўзбекистон Суперлигаси учун Fantasy Football ишга тушди  2 12:36Расман: "Хоразм" сафига сенегаллик ҳужумчи келиб қўшилди  1 12:24Хвича Анрининг антирекордини такрорлади! ПСЖ эса Монакода ғалаба қозонди  2 11:45"Бенфика" президенти Руй Кошта "Реал" вакили билан жанжалда иштирок этди  10 11:34Назорат учрашувлари. "Андижон" мағлубият, "Сурхон" ғалаба, "Бунёдкор" дуранг билан Туркия йиғинини якунлади  0 11:20Моуринью учун "Реал" ноқулай рақибга айланмоқда: "Special One"да 7 ўйинда 5 та мағлубият  0 10:48"Ювентус" 67 йилдан кейин илк бор Еврокубок ўйинида 5 та гол ўтказиб юборди  6 10:20"У энди ҳеч қачон футбол ўйнамаслиги керак". Мбаппе — "Бенфика" ўйинчиси ҳақида  16 09:53Грузия чемпионатининг иккинчи рақамли тўпурари Ўзбекистон Пролигасида ўйнаши мумкин  1 09:25Винисиус иккинчи ўринга кўтарилиб олди  13

Ғуломхайдар Ғуломов: "Шўртан"да барча шароитлар бор” Новости

Ғуломхайдар Ғуломов: "Шўртан"да барча шароитлар бор”

Яқиндагина Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси билан бир йиллик шартнома имзолаган Ғуломхайдар Ғуломов жамоа билан янги мавсумга тайёргарлик олиб бормоқда.
Бундан унумли фойдаланиб Ғуломхайдарни суҳбатга чорладик.

- Жамоада ички муҳит қай даражада, кўникиб қолдингизми?
- "Шўртан"да муҳит яхши. Қашқадарёда 5 йил тўп тепганман, бу ердаги футболчиларнинг кўпчилиги таниш бўлгани учун жамоага кўникишим қийин бўлмади.
Ғузордаги базада барча шароитлар бор. Ҳатто, ҳозирги айрим олий лига клублари ҳавас қиладиган даражада. Майдон, машғулот майдончалари, спорт заллари, сунъий қопламали майдон, тренажер зали, хуллас, ҳаммаси аъло даражада.

- Жамоа олий лигага вазифа қўйган. Тайёргарлик шунга яраша кетмоқдами?
- Мураббийлар ҳам, футболчилар ҳам мавсумга астойдил тайёрланишмоқда. Ўйлайманки, раҳбарлар ҳам буни қўллаб-қувватлайдилар.

- Бугун собиқ жамоангиз "Истиқлол"га қарши майдонга тушдингиз. Ўзингизни қандай ҳис этдингиз?
- Очиғи, бироз ғалати. Ўйиним ҳам унча чиқмади, балки жамоа кеча "Хоразм" билан ҳам ўйнагани учун чарчоқ аломатлари сезилгандир. Бу билан ўзимизни оқламоқчи эмасман, бугун "Истиқлол" кўпроқ иштиёқ билан ўйнади. Лекин, ким қандай кучга эгалигини чемпионат ўйинлари кўрсатади.

- Ўзингизни мавсумга тайёрман деб ҳисоблайсизми?
- Мавсумга тўлиқ тайёрман. Мен учун энг асосийси мураббийлар ишончи. Улар менга ишонч билдиришса, ўзимни кўрсатишга ҳаракат қиламан. Бу мен учун катта аҳамиятга эга.

Толибжон Қосимов суҳбатлашди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика