Гулжигит Аликулов - Ўмон билан ўйин, "Қайрат" ва Жалолиддинов ҳақида
03 сен 13:38
Новости
Гулжигит Аликулов - Ўмон билан ўйин, "Қайрат" ва Жалолиддинов ҳақида
Қирғизистон терма жамоаси "CAFA Nations Cup-2025" 2-тури доирасида Ўмон билан тўқнаш келди (1:2).
- Ўмон билан ўйин қандай таассурот қолдирди?
- Қийин ўйин бўлди. Рақиб стандарт вазиятдан фойдаланиб кетди. Ҳакам вазиятга тўғри баҳо бериши керак эди. Қолаверса, омад биз томонда бўлмади.
- Кейинги ўйин Ўзбекистонга қарши...
- Гуруҳимиздаги энг кучли рақиб. Биз учун финал ҳисобланади. Ғалаба учун майдонга тушамиз.
- "Қайрат" жамоасида ўйнагансиз. Улардан ЕЧЛда нима кутяпсиз?
- "Қайрат" ЕЧЛга йўлланма олганидан хурсандман. Мухлисларни табриклайман. "Қайрат" характерга эга жамоа, шундай экан фақат муносиб иштирок кутяпман. Омад тилайман.
- Жасур Жалолиддинов билан гаплашиб турасизми?
- Жасур техник жиҳатдан кучли футболчи ва яхши инсон. Умид қиламанки, у тез орада терма жамоага чақирилади.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии