Гризманнинг трансфери амалга ошмайдиган бўлди
27 авг 2023 13:53
Новости
Гризманнинг трансфери амалга ошмайдиган бўлди
Бир неча ҳафталар олдин Антуан Гризманнинг "Атлетико"дан кетиши борасида маълумотлар тарқаганди.
Бироқ франциялик футболчи Мадрид клубида қоладиган бўлди. Фабрицио Романонинг маълумотига кўра, футболчининг "Ал Ҳилол" клубига ўтиши имкониятлари пасайиб кетган.
"Барселона"даги омадсиз фаолиятидан кейин "Атлетико"га қайтган французнинг клуби билан яна 3 мавсумлик шартномаси бор. Томонлар анча вақтдан буён музокаралар ўтказмай қўйишган. Шу сабабли бу мавзу ҳам ёпилиб кетган. Гризманнинг ушбу мавсумда "Атлетико"да қолиши ойдинлашган.
Антуан "Атлетико" таркибида 343 ўйинда қатнашиб, 157 гол урган.
Похожие новости
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
Испания Суперкубоги. "Реал" ярим финалда "Атлетико"ни мағлуб этди, финалда "эл класико" кўрамиз
Роналду кечаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди
Комментарии