Гринвуд хибсда қоладиган бўлди
17 окт 2022 23:57
Новости
Гринвуд хибсда қоладиган бўлди
"Манчестер Юнайтед" футболчиси Мэйсон Гринвуд озодликка қўйиб юборилмади.
Футболчи гаров эвазига шартли равишда озодликка чиқарилганди. Бироқ у 15 октябрь куни кўришиши керак бўлмаган инсон билан алоқа қилгани учун яна хибсга олинганди.
Январь ойида Гринвудга қасддан одамга тана жароҳати етказиш ва бошқа бир қанча айбловлар қўйилган ва шу сабабли у "Манчестер Юнайтед" машғулотларидан четлатилганди.
Комментарии