Грилиш "Манчестер Сити"ни "Челси"га алмаштириши мумкин
26 мар 2025 14:44
Новости
Грилиш "Манчестер Сити"ни "Челси"га алмаштириши мумкин
"Манчестер Сити"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жек Грилиш Англия Премер-лигасининг бошқа жамоасига ўтиши мумкин.
"Шаҳарликлар" раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида вингерни сотиб юборишга тайёр. Грилишга Лондоннинг "Челси" клуби даъвогарлик қилмоқда. Аввалроқ, ярим ҳимоячини "Милан" ўз сафига қўшиб олмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Жек 2021 йилнинг августидан буён "Манчестер Сити" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Томонлар ўртасидаги меҳнат шартномаси муддати 2027 йилнинг июнь ойи охирида тугайди. Унинг бозор нархи 35 миллион евро.
Ярим ҳимоячи жорий мавсум АПЛда 16 та ўйинда майдонга тушиб, атиги 1 та голли узатмани амалга оширди.
Похожие новости
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Комментарии