RU

Последние новости

19:58Салиба "Реал"нинг қизиқиши ҳақида: "Аввало, "Арсенал" билан совринлар ютмоқчиман"  0 19:50Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ваҳда" (матнли трансляция)  68 19:45Суперлига. "Пахтакор" – "Бунёдкор" 3:2 (Матнли трансляция)  29 19:32"Наполи" Майнуга ҳафтасига 40 000 евро тўлашга тайёр  0 19:03Гвардиола: "Ҳоланд Роналду ва Месси билан бир хил даражада"  11 18:19Артём Петросян: "Иккита голни ўзимиз рақибга "совға" қилдик"  0 18:03Неъматулла Қуттибоев: "3:0 ҳисобида зафар қучган бўлсак-да, ҳисоб ўйинга яраша бўлмади"  0 17:44ҚПЛ топ-клуби "Бунёдкор" футболчисига кўз тикди  1 17:13Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бугунги рақиби "Ал Ваҳда" охирги марта қачон ютқазганини биласизми?  2 16:57Про лига. "Арал" "Олимпик"ни йирик ҳисобда енгди, Қалмағамбетовдан дубль!  0 16:40"Бавария" рекорд даражада даромад топди  0 16:13"Реал" Гюлернинг муваффақияти учун пул тўлайди: "Фенербахче" билан шартномадаги яширин бонус фаоллаштирилди  1 15:44Аббос Файзуллаев машғулотларга қайтди  3 15:18"Насаф"нинг "Ал Ваҳда"га қарши ягона ўйинида қандай ҳисоб қайд этилган?  10 14:50"Манчестер Юнайтед" "Эвертон" ҳимоячиси учун "Тоттенхэм" билан рақобатлашмоқда  0

Григорий Колосовский: "Индивудиал хатолар эвазига голлар ўтказиб юбордик" Новости

Григорий Колосовский: "Индивудиал хатолар эвазига голлар ўтказиб юбордик"

Суперлиганинг қолдирилган 5-туридан ўрин олган "Насаф" - "Навбаҳор" (3:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Григорий Колосовский матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Оғир ўйин ўтказдик. Назаримда мухлисларбоп ва томошабоп учрашув бўлди. Шахсан ўзимга жамоамиз футболчилари кўрсатган ўйин маъқул келди, кимдир ёмон ўйнади деб айта олмайман. Биринчи бўлим иккинчи бўлимдан кўра ёрқинроқ ўтди. Биласизми, голларни индивудиал хатолар эвазига ўтказиб юбордик. Курашларга бой ўйин бўлди. "Насаф" жамоасини ғалаба билан табриклайман.

- "Навбаҳор" бирдан ёрқин ўйин намойиш этгани кўпчиликни ажаблантирди. Бугунги ўйинда жамоадан эҳтиёткор услуб кутилаётганди...

- "Андижон" билан ўйиндан келиб чиқиб айтаяпсизми?



- Йўқ, умуман жорий мавсумдаги ҳамма ўйинларни назарда тутаяпман.

- "Навбаҳор" ҳамма ўйинда ғалаба учун майдонга чиқди. Бироқ жароҳатлар, юзага келган йўқотишлар жамоа натижаларига таъсир қилди. Ўша "Нефтчи"га қарши учрашувдан сўнг қайд этган натижаларимиз кўнгилдагидек бўлмади. Бизда йўқотишлар кўпайиб кетди.

- Никабадзенинг жароҳати бўйича маълумот берсангиз. Унинг ҳолати қандай?

- Никабадзе жароҳат олди ва мажбуран алмаштирдик. Унинг жароҳати қай даражада жиддий эканини тиббий кўрикдан сўнг билиб оламиз.

- Табатадзе нега сўнги ўйинлар қайдномаларида йўқ?

- Томада жароҳат бор. Шунинг учун ҳам таркибга кирмаяпти.



- Биринчи давра якунланди. Трансфер режаси ҳақида маълумот бера оласизми?

- Биринчи давра давомида бутун жамоа биргаликда ишлади, катта меҳнат қилинди. Ҳозир ким кетади, ким қолади, бу ҳақида айта олмайман. Жамоага оид қарорлар бутун жамоа иштирокида ҳал қилинади.




Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика