Грэм Сунесс: “Мен “МЮ” Рунини бошқа инглиз клубига сотади деб ўйламайман”
31 июл 2013 16:59
Новости
Грэм Сунесс: “Мен “МЮ” Рунини бошқа инглиз клубига сотади деб ўйламайман”
Шотландия терма жамоаси, “Ньюкасл” ва “Ливерпуль” клублари собиқ бош мураббийи Грэм Сунесс, “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Уэйн Рунини сотиб юбориб бошқа бир АПЛ клубини кучайишига йўл қўймаса керак деб ўйламоқда.
“Мен “МЮ” Рунини бошқа инглиз клубига сотади деб ўйламайман. Фикримча Девид Мойес, Рунини Ван Персига яхши кўмакдош бўлади деб ўйласа, хато қилган бўлади”.
Рунини ўрнида бўлсам ўйлаб кўрар эдим: “Бир дақиқа ахир мен юлдузманку!”. Агар сен юқори даражадаги ўйинчи бўлсанг демак айнан шундай ўйлайсан. Энди Руни Ван Персидан кейин иккинчи ҳужумчи ролини ўйнаб беради.
Албатта бу унинг нафс-сониятига тегиши мумкин. Ўйлашимча энди “МЮ” Руни борасида қийин аҳволда қолди. Лекин мен барибир улар Рунини бошқа англия клубига сотиб юборишларига ишонмайман”,- Сунесснинг сўзларини келтирада инглиз ОАВ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рунига “Челси” клуби катта қизиқиш билдираётган эди.
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии