RU

Последние новости

22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  3 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  9 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  0 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  4 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  4 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  9 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  11

Грэм Поттер: "Мен тайёр маҳсулотни қабул қилиб олганим йўқ" Новости

Грэм Поттер: "Мен тайёр маҳсулотни қабул қилиб олганим йўқ"

"Челси" бош мураббийи Грэм Поттер "Брайтон"дан учралган мағлубият ҳақида гапирди.

"Оғриқли ҳисоб ва мағлубият бўлди. Биз ўзимизга кела олмаяпмиз. Мухлисларимизнинг жахли чиқиб турганида бизга ҳам осон бўлмайди. Ҳисоб оғриқли бўлди. "Брайтон" ажойиб ўйин кўрсатди, айниқса, биринчи бўлимда.

Барчамиз дастлабки бўлимдаги ўйин учун жавобгарликни бўйнимизга олишимиз керак. Керакли даражада ўйнай олмадик. Ўз вазиятларимиздан фойдалана олмадик, рақиблар эса барча вазиятларидан уриб кетишди.

Рақиб дарвозасига хавф солиш учун кўплаб вазиятларимиз бўлди. Афсуски, сўнгги пас ёки зарбалар ноаниқ бўлаверди. Қачонки мағлуб бўлсанг, янада кўпроғига эриша олишингни тушунишинг керак бўлади.

"Брайтон"дан узр сўрайдиган жойим йўқ. Ушбу клубда яхши ишладим деб ўйлайман. Одамлар эса ўз фикрини бошқача тарзда намойиш қилишмоқда.

Мағлубият ҳам жараённинг бир қисми. Таъсирланиш, оғриқ ҳис қилиш ҳам керак. Бу эса ўсиб-улғайиш учун фойдали. Мен тайёр маҳсулотни қабул қилиб олганим йўқ. Бугунги оғриқдан тўғри ҳулоса чиқаришимиз керак", - деди Поттер.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика