RU

Последние новости

22:58А Серия. "Ювентус" Римда 90+6-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  8 22:40"Барселона" вингери: "Флик жамоани қандай қилиб бирлаштириш ва салоҳиятимизни очишни билади"  0 22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  50 21:43Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"  2 21:26Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"  9 21:03АПЛ. "Манчестер Сити" энг сўнгги ўриндаги жамоани мағлуб қила олмади  23 20:57Суперлига. Очиқ ва ёрқин футбол намойиш этилган ўйинда "Насаф" "Бунёдкор" билан муроса кўчасини танлади  46 20:03Суперлига. ОКМК навбатдаги камбекни Қўқонда амалга оширди  62 19:42"Барселона" Япония ва Кореяда мавсумолди турне ўтказади  2 19:20"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди  2 18:56Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди  3 18:45"Эл Класико" трансляцияси устида 500 дан ортиқ мутахассис ишлайди  8 18:30"Нефтчи" "Андижон"ни ишончли ҳисобда ютган дербидан ГАЛЕРЕЯ  3 18:20АПЛ. "Саутгемптон" – "Манчестер Сити" ва бошқа учрашувлар таркиби маълум  34 17:45ОКМК 6 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти  1

Гонсало Игуаин: «Имкониятларимга асло шубҳа қилмайман» Новости

Гонсало Игуаин: «Имкониятларимга асло шубҳа қилмайман»

«Ювентус»нинг янги ҳужумчиси - аргентиналик Гонсало Игуаин расмий дебютидаёқ жамоага ғалаба келтирган голга муаллифлик қилгач, La Gazetta dello Sport мухбирлари уни дарҳол суҳбатга тортишди.

Чунончи, қимматбаҳо юлдуз шу голи билан танқидчилар, яъни уни семизликда айблаётган таҳлилчиларга ўзига хос «зарба» берди.

- Гонсало, айни пайт ҳамма сизнинг ортиқча вазнингиз ва футболчига хос бўлмаган тарзда қорин солиб юборганингизни муҳокама қилмоқда. Бу ҳолатдан ташвишга тушмаяпсизми?


- Асло. Аксинча, бунинг мен учун фойдали томони бор. Ўйинлардан олдин семириб кетганимни қанча кўп тилга олишса, шунча кўп гол уравераман.

- Бундан чиқди, семизлик ва бунинг ортидан келадиган гап-сўзларга бепарво қарайсиз, шундайми?


- Очиғи, танқидларга тупурдим. Шахсан ўзим имкониятларимга ҳеч қачон шубҳа қилмаганман.

- Сўнгги кунларингиз қандай ўтяпти?


- Ёмон эмас. Деярли бир ой давомида машғулотларда астойдил тер тўкдик. Бу албатта, ўз самарасини бериши лозим. Умуман олганда, «Ювентус»даги шароитлар зўр. Тан оламан, бир қарорга келишим осон бўлмади. Лекин аминманки, танловда адашмадим.

- Майдонга тушишга тайёрланаётган пайтингиз клуб тиффозилари сизга атаб, қўшиқ куйлашди. Ҳисобингизга ёзилган ғалаба голи эса уларни беҳад руҳлантирди. Айтингчи, сизни шундай кутиб олишларини сезганмидингиз?

- Сен учун айтилган қўшиқ руҳингни кўтариб юборади. Қизғин қўллаб-қувватлаш эса янада фаолроқ ўйнашингга ундайди. Илк голимни «Ювентус» ишқибозлари, қолаверса, менга ишонган ва ишонишда давом этаётган ҳамма-ҳаммага бағишлайман.

- Голни қандай нишонладинглар?


- Ўйиндан сўнг кийиниш хонасида гол эмас, ғалабани нишонладик.  Негаки, бу биз учун ниҳоятда муҳим эди. Асосийси, мавсумни 3 очко олиш билан бошладик. Барчамиз тушуниб турибмизки, олдинда клубимизни оғир мавсум кутиб турибди ва хотиржамлик ҳамда барқарорликни сўнгги турларгача сақлашимиз керак.

- «Фиорентина»га қарши ўйинда гол уриш учун яхши вазиятга эга эмасдингиз. Шунга қарамай, дарвозани ишғол қилдингиз...


- Биласизми, ташқаридан қараганда, гол осонгина урилганга ўхшаши мумкин. Аслида эса дарҳақиқат, етарли бўшлиққа эга эмасдим. Шунчаки, жамоа учун фойда келтиришга уриндим ва омадим чопиб, тўп мўлжалга аниқ борди.

- Марио Манжукич билан муносабатларингиз қандай?


- Ҳаммаси ажойиб. Нафақат у, бошқа йигитлар билан ҳам муомаламиз зўр. Ўзи совринлар учун курашадиган жамоада бошқача бўлиши мумкин эмас.

- «Ювентус» сардори Жанлуижи Буффон сафга янги қўшилганларни жўшқин нутқ билан кутиб олишни одатга айлантирган. Шундан келиб чиқсак, унинг сизга ҳам нималардир дегани аниқ...


- Ҳа, «Жижи» жамоага ўтганимдан хурсандлигини изҳор қилди. Умуман, мени  жамоада барча бирдек илиқ кутиб олди.

- Энди дунёнинг энг кучли ҳимоячилари билан бирга шуғулланасиз...


- О, бу мен учун улкан шараф. Зеро, энг яхшилар даврасида бўлсанг, ўз салоҳиятингга ишончинг ортиб бораверади.

 

И. РАҲИМОВ тайёрлади

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика