RU

Последние новости

09:53«Ал Насср»нинг ёзги трансфер бозоридаги асосий мақсади маълум. У Салаҳ ёки Де Брюйне эмас  0 09:25Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери. Рўйхатдан МЮнинг уч нафар футболчиси жой олди  1 08:59Билармидингиз? «Комо» хўжайинининг пуллари А Сериядаги бошқа барча клуб эгалларининг умумий бойлигидан кўра кўпроқ  0 08:40ЛаЛига. "Альмерия" - "Барселона" 0:2  1 08:33«Интер» афсоналаридан бири «Спартак М» устозига айланди  0 08:07Канте? Франция терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби маълум  3 07:40«Пеналтини уролмаганидан кейин 3 кун ухлолмай чиқдим» — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев U-23 жамоаси ҳақида фикр билдирдилар  12 07:18Про лига. Бугун 8-тур якунига етади  0 02:25Ла Лига. "Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди  5 01:46"Ланс" жаҳон чемпиони ва Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи  2 01:29Жанубий Кореяда ўйин пайти майдонга сувидишлар улоқтирилди  1 00:42iShowSpeed: "Мбаппе "Реал"га ўтмайди, менга ишонинг"  8 00:25Россияда футбол тарихидаги энг тезкор голлардан бири урилди  1 00:08"Боруссия" Чемпионлар лигаси финали доирасида "Реал"га қарши ўйин олдидан судга мурожаат қилди  1 23:51Бразилиядаги сув тошқинлари сабабли миллий чемпионат тўхтатилди  0

Гонконг U-23 бош мураббийи: "Имкониятларимиз пастлилигига қарамай, муносиб қаршилик кўрсатишга ҳаракат қиламиз" Новости

Гонконг U-23 бош мураббийи: "Имкониятларимиз пастлилигига қарамай, муносиб қаршилик кўрсатишга ҳаракат қиламиз"

Эртага Тошкентда U-23 Осиё Кубоги саралаш баҳслари старт олади.

Бугун гуруҳ босқичи учрашувларидан олдин матбуот анжумани ўтказилди. Унда Гонконг U-23 бош мураббийи Сзето Ман Чун ва футболчи Жой Йин иштирок этди. 

"Авваламбор, Ўзбекистонга келганимиздан хурсандмиз. Гуруҳдаги рақибларни ўрганиб чиқяпмиз. Ўзбекистон ва Эрон тезкор, техникаси юқори жамоа ҳисобланади. Ўйлайманки, бу ердан керакли натижа билан ортга қайтамиз", – деди мураббий Сзето Ман Чун. 

"Ҳар бир ўйин қийин ўтади. Бизнинг ўз режаларимиз бор. Мусобақага юқори натижаларни кўзлаб келганмиз", – дейди футболчи Жой Йин. 

- Гонконг гуруҳ аутсайдери сифатида гуруҳ фаворитларига қандай қаршилик кўрсатмоқчи?

- Фикрингизга қўшиламан. Бизга нисбатан жамоалар кучли. Имкониятларимиз паст ва лекин яхши натижа учун ҳаракат қиламиз. 

- Гуруҳдаги терма жамоаларнинг қайси жиҳатлари эътиборингизни тортди?

- Жамоаларнинг видеоларини кўриб чиқиш асносида биз ва рақиблар ўртасида фарқ катталигини сездим. Жамоалар очиқ ўйин кўрсатмайди ва кичик деталлардан фойдаланиб кетишга ҳаракат қилади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика