RU

Последние новости

16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  0 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  4 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  1 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  1 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  4 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  2 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  7 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   17 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1 12:18"Сурхон" чемпионат аутсайдери "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:02"Челси" Тухелни қайтариши мумкин  4 11:39Яна бир мураббий "Бавария"га ўтиш истаги йўқлигини айтди  8 11:12"Аякс" янги мураббий тайинлайди. Бор-йўғи икки нафар номзод бор  2

"Гол"ни мўъжизага қиёслаган Ашурматов асл мўъжизани қўлдан чиқарди (+Шотанинг мардлиги) Новости

"Гол"ни мўъжизага қиёслаган Ашурматов асл мўъжизани қўлдан чиқарди (+Шотанинг мардлиги)

Муборакдаги ўйин ҳақида эшитмаган одам қолмади. Биз ҳам учрашувдаги асосий эпизодга муносабат билдиришга қарор қилдик.

Дарвоза чизиғини кесиб ўтмаган "гол" ҳақида

Ўйиндан кейин мураббийлар ўз фикрлари билан ўртоқлашишди. Бахтиёр Ашурматовнинг гапларини эшитдик. Қўқонликлар устози голни мўъжизага қиёслади. Мен ҳам қўшиламан, ўша вазият мўъжизавий эди. Лекин, Ашурматов ундан нотўғри мақсадда фойдаланди...

Унинг айтишича, Хомяков гол ўтказишни сўраганида унинг гапларига ишонмаган. Аммо, Ашурматовда ишонч ҳосил қилиш учун ўша вазиятни қайта кўриш имконияти бор эди. Тўғри, техник зонада телефондан фойдаланиш мумкин эмас, лекин "Машьал" томони уддалаганини кўрдик. 

Бу билан Ашурматовни айблаш фикридан йироқман. Буни Хомяков ҳам тан олди. Айтмоқчиманки, футболда фэйр-плей ҳамма нарсадан олдинда бўлиши керак. Бугун майдонда айбдор кимдир бўлса, у ҳакам эди. Бироқ, Бахтиёр акада ҳам, "гол" урган Мўмин Мелиевда ҳам, вазиятни ҳаммадан яхшироқ кўрган ва қўлини кўтариб реферига ишора қилмоқчи бўлган Муҳаммаданас Ҳасановда ҳам хатони тўғрилаш имконияти бор эди. Юқорида айтганимдек, имконият мўъжизавий эди, шундай қилган киши қаҳрамонга айланарди.

Бугун қўқонликлар 3 очко ютишди, аммо ғалаба ҳеч кимга татимаган бўлса керак. Чунки ўша вазиятда гол ўтказиб юборишганида ҳам ўйин охирига қадар 2-голни уриб, ғалаба қозониб кетишарди. Муҳими, ютуқ тоза бўларди. Кимдир 20 йилдан кейин мазкур ўйинни эсласа, уларни яхши фикр билан эслаши кафолатланарди. Аммо, барчаси аксинча бўлди (ишонмасангиз, мухлисларнинг изоҳларини ўқиб кўринг)...

Арвеладзенинг мардлиги

"Пахтакор"нинг собиқ устози Шота Арвеладзе ҳам фаолияти давомида шундай вазиятга дуч келган эди. 2015 йилнинг 13 март куни грузин бошқараётган "Қосимпошо" жамоаси "Коньяспор" майдонида меҳмон бўлган. Ўйин давомида Райан Бабел майдонга қулайди ва мезбон футболчилари нидерландиялик ҳамкасбларига ёрдам кўрсатилиши учун тўхтаб қолишади. Бироқ, Бабелнинг жамоадоши Райан Донк ўйинни давом эттириб, "Коньяспор" дарвозасини ишғол қилади. Буни кўрган Шота асабийлашиб кетади ва шогирдларига гол ўтказиб юбориш тўғрисида кўрсатма беради. 


Арвеладзенинг ўша ҳаракати барча томонидан жуда илиқ кутиб олинган ва унга нисбатан ҳурмат ошган эди.  Ҳозир биз ҳам шунга ўхшаш фикрларни айтиб турган бўлишимиз мумкин эди...

Ҳакамларга босим ортиб кетди

Алишер Никимбаевнинг реферилар ҳақидаги гапларида жон бор. Ўзбекистон футбол ассоциациясининг коррупцияга қарши ўтган йилнинг охирида бошланган (якунламай қолган) кураши ҳакамларнинг ишини оғирлаштириб юборди. Чунки мен, сиз — ҳаммамиз ишимиз билан боғлиқ кўплаб хатолар қилишимиз ва ҳар гал узр сўраб қутулиб кетишимиз мумкин. Аммо, рефериларнинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Уларнинг энг кичик хатоси ҳам хиёнатга йўйилади. Шу туфайли бугун уларга бўлган босим 2 баробар ошиб кетди. Бу табиий равишда хатоларни кўпайтирмоқда...

"Ўзингга ўзинг қилдинг..."

Ўша вазият учун "Машьал" томоннинг айби ҳам арбитрларникидан кам эмас. Тўғри, ҳакамлар ўйиндан олдин дарвоза тўрларини яхшилаб текшириб кўрмаган. Лекин, муборакликлар стадионидаги дарвозага катакларининг томонлари 10 сантиметрдан узунроқ бўлган тўрларни ким ўрнатган? Шундай экан, "Машьал" вакиллари ҳакамлар жамоаси билан бир қаторда ўзларидан ҳам ўпкалашлари керак. "Профессионаллик" деган тушунча сизга ғалатироқ туюлиши мумкин, лекин у энг камида бугунгидек шармандали вазиятларнинг олдини олади.

Фахриддин РЎЗИЕВ

Муаллифнинг олдинги мақолаларини ўқиш

Автор :
Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика