RU

Последние новости

17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  0 17:00Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 0:0 (матнли трансляция)  8 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  0 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  1 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  1 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  10 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  3 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  2 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0

Гол ургани ҳамоноқ ўғли томон югурган кекса сардор Новости

Гол ургани ҳамоноқ ўғли томон югурган кекса сардор

Дам олиш кунларининг энг таъсирли воқеаси Италияда содир бўлди.

Европа миллий чемпионатларида ушбу турнинг, дам олиш кунларининг энг таъсирли кадри Италияда юз берди. 

"Кьево"нинг 39 ёшли сардори Сержо Пеллисcье "Лацио"га қарши ўйиннинг 25-дақиқасида жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Аммо энг муҳими кейин содир бўлди. 16 йилдан кўпроқ вақтдан буён "Кьево" шарафини ҳимоя қилаётган футболчи, голини нишонлаш, хурсандчилигини баҳам кўриш учун ўғли Маттео томон ошиқди. Болакай шу куни учрашувда тўп олиб берувчи болалар гуруҳида эди.

"У менданда бахтлироқ эди. Жамоам ғалабалари, мухлислар ва албатта ўғлимнинг кўзидаги шу қувонч учун ҳали яна узоқ вақт футбол ўйнамоқчиман", – деди Сержо.

"Мен "Кьево"га 23 ёшимда келдим. Бу муҳаббат. Орадан 16 йил ўтган бўлса ҳам, мен ҳар куни кейинги учрашувда асосий таркибда майдонга тушишимга бўлган ишонч билан машғулотга йўл оламан. Мен ўзимни шунга тайёрлаб бораман, тинмай меҳнат қиламан, асосий таркибдаги ўрин учун ҳар куни курашаман. Клуб президентига доим таъкидлайман  – менга янги шартнома таклиф қилишнинг ҳожати йўқ, чунки менинг фамилиям Пеллиссье. Мен – оддий футболчиман. Қолганлардан ортиқ ёки кам эмас".

Нозима Зарипова тайёрлади

Рейтинг: +34   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика