RU

Последние новости

07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  0 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  11 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  21 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  6 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  50 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  4 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4

Гол урадиган ҳимоячилар, вундеркинд ва ёш мураббий: кимлар "Байер"ни чемпионликка етакламоқда? (мутолаа учун) Новости

Гол урадиган ҳимоячилар, вундеркинд ва ёш мураббий: кимлар "Байер"ни чемпионликка етакламоқда? (мутолаа учун)

Муваффақият йўлида "фармацевтлар"нинг асосий қаҳрамонлари ҳақида гаплашамиз.

"Байер" Германия чемпионатидаги сўнгги ўйнида "Кёльн"ни 2:0 ҳисобида қийинчиликсиз мағлуб этди. "Фармацевтлар" рақибга жавобсиз 2та гол урган ва ўз дарвозалари томон бирор марта аниқ зарба қабул қилмаган ҳолда ишончли ғалабага эришишди. "Бавария" эса бу вақтда яна очко йўқотди. Мюнхенликлар бу сафар "Фрайбург" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган ҳолда муваффақиятсизликка учрашди. Шундан сўнг жамоалар ўртасидаги фарқ 10 очкога етди.

Барчаси Бундеслигадаги чемпионлик пойгаси якунига етаётганига ишора қилмоқда. "Бавария" улардан 4 очкогина ортда қолаётган "Штутгарт" ўтиб кетса 2-ўриндан ҳам пастлашлари мумкин. "Рекордмайстерлар" кутилмаганда чемпионлик пойгасидан чиқиб кетишмоқда. Аммо, гап фақат бунда эмас. Бундеслиганинг жорий мавсумдаги асосий қаҳрамони шу пайтгача ютқазмай келаётган ва ҳақли тарзда жадвални бошқараётган "Байер"дир. "Фармацевтлар"да бир неча асосий қаҳрамонларга эга яхши жамоа йиғилган.



Ҳозирги "Байер"нинг асосий ўйинчиларидан бири Флориан Вирцдир. 20 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсум барча мусобақаларда 24та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 10та ассист қайд этди. Ёш хавбек эҳтимол фаолиятидаги энг яхши мавсумни ўтказаётгандир. Немис ўйинчисининг истиқболини тиззасидаги ҳочсимон пайнинг жароҳати сабаб шубҳа остига олишганди, аммо у жароҳатдан сўнг янада яхшироқ формада қайтди. У ҳозирда ўз жамоасининг энг яхши ассистенти ҳисобланади ва Бундеслигада бу борада фақатгина Лерой Санедан ортда қолмоқда.

Вирцни эса топ-клублар, жумладан "Бавария" билан боғлашаётгани ҳайрон қолдирмайди. Миш-мишларга кўра, ўйинчига шунингдек "Реал" ва "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирмоқда. Аммо, сўнгги янгиликларга қараганда, футболчи "Байер"да яна камида кейинги мавсум ҳам қолмоқчи. Ҳақиқатдан ҳам ёрқин ёш хавбекнинг чемпионликдан сўнг (агар бу юз берса) дарҳол "фармацевтлар"ни тарк этиши ғалати бўларди. Агар "Байер"ни титулни бой берса, унда ҳамма нарса бўлиши мумкин.



Эҳтимолий чемпион жамоадаги яна бир муҳим ўйинчи – Виктор Бонифасе. Нигериялик 2023 йилнинг ёзида "Юнион"дан 20,5 млн евро эвазига ўтганидан сўнг Бундеслигадаги илк, аммо жуда самарадор мавсумни ўтказмоқда. 23 ёшли ҳужумчи жорий мавсум Бундеслигада 16та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол ва 7та ассист қайд этди. Эҳтимол Викторда апрелга қадар сафдан чиқарган жароҳат бўлмаганида статистика янада юқорироқ бўларди. "Фармацевтлар" унинг ўрнига "Бетис"дан Борха Иглесиас билан шартнома имзолашди, аммо ушбу трансфер ҳозирча ўзини оқламаяпти.

Аммо, "Байер" ўзининг энг яхши тўпурарисиз ҳам амалламоқда. "Фармацевтлар"га бу борада қанот ҳимоячилар, аниқроғи Алехандро Гримальдо ва Жереми Фримпонглар ёрдам бермоқда. Испаннинг ҳисобида гол+пас тизими бўйича 18 очко бор (9+9). Гарчи мавсум ҳали якунланмаган бўлса ҳам бу у учун энг яхшисидир. Эътиборлиси, немислар ўйинчини текинга, аниқроғи эркин агент мақомида олишди. Фримпонгда эса 8та гол ва 6та ассист бор. У гол+пас тизими бўйича ҳозирча деярли ўтган мавсумдагидек жамғарди.



"Байер"нинг муваффақиятида Гранит Жака ҳам муҳим ўрин тутади. Тажрибали ярим ҳимоячи "Арсенал"га керак бўлмай қолди, аммо Леверкузенда жуда ҳам ас қотди. Швейцар майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам ёш ўйинчиларга ёрдам бермоқда, унинг ўзида ҳам "канонирлар"дан кетганидан сўнг ишонч анча ортди. Биринчидан, Жака немис футболи билан таниш, шундай экан лига у учун янги эмас. Иккинчидан, хавбек учун шундай жой топилдики, у мудофаа чизиғига зарар бермасдан ҳужумга ўта (у доим хоҳлагандек) олади.

Албатта, "Байер"нинг эҳтимолий муваффақиятидаги асосий фигура Хаби Алонсодир. Бу ёш мутахассис учун бош мураббийлик ролидаги илк тажрибадир ва бу жуда муваффақиятли кечмоқда. Испан "фармацевтлар"ни қийин пайтларда, аниқроғи улар қуйи лигага тушиб кетиш ҳудудида бўлганларида ва муваффақият учун имконистлари бўлмаган пайтда қабул қилиб олди. Аммо, улар ўша мавсумда ҳам Бундеслигада 6-ўринни эгаллашди ва Европа лигаси ярим финалига қадар етиб боришди. Жамоа жорий мавсум чемпионлик учун курашмоқда, Европа лигасида ҳам "Ливерпуль" билан бир қаторда фаворит сифатида тилга олинмоқда.

Алонсонинг муваффақияти топ-клубларни эътиборсиз қолдирмайди. Мутахассис учун "Ливерпуль" ва "Бавария" жиддий курашмоқда. Эҳтимол ёзга келиб бошқа даъвогарлар ҳам пайдо бўлар. Испан жорий мавсумга эътиборини қаратган, гарчи бундай миш-мишлар уни чалғитмай қолмаса ҳам. Бошқа томондан, бу Хаби учун қўшимча мотивация – "Байер" билан титул ютиш ва юқорига босқичга чиқиш. Эҳтимол муҳим ўйинчилар сақлаб қолинса ва бир неча сифатли ижрочилар билан таркиб кучайтирилса Леверкузенда қолар.



Ҳеч ким келаси мавсум "Байер"нинг қандай бўлишини билмайди. Ҳозиргидек кучли бўлмаслиги ҳам эҳтимолдан йироқ эмас. Бу томонда дунёнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири билан бўлган янги лойиҳадан ғазабланган "Бавария" бор. Шу сабаб "фармацевтлар" ўз ўсишларидан максимал ва бир неча жамоаларнинг тушишидан фойдаланиши керак. "Байер" аллақачон тарих ёзмоқда, унинг қандай бўлишини яқин вақтлар кўрсатади. "Фармацевтлар"ни ёки тарихий муваффақият, ёки тарихий муваффақиятсизлик кутмоқда.


Footballhd.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика