Гоголь ва Битўраев "Олмалиқ" машғулотларига қўшилди
10 янв 2016 17:41
Новости
Гоголь ва Битўраев "Олмалиқ" машғулотларига қўшилди
Аввал хабар берганимиздек, жамоа футболчилари 8 январь куни тиббий кўрикдан ўтишди. Жамоа сафига сардор Евгений Гоголь келиб қўшилди. Шунингдек, 2015 йилги мавсумни "Зомин"да ўтказган Ислом Битўраев ҳам кўрикка чақирилган. Жамоа билан бирга тиббий кўрикдан ўтган Иброҳим Раҳимов учинчи йиғиндан "Олмалиқ" таркибидан жой олади. Навбатдаги йиғинда жамоамизнинг Туркманистонлик легионери Арсланмурод Аманов ва унинг ҳамюрти ҳужумчи Алтимурот Аннадурдиев қўшилиши кутилмоқда. Мухлисларимизга яхши таниш Дарко Станоевич яна жамоага қайтмоқда. У ҳам Тошкентда бошланадиган йиғинда жамоа сафини тўлдиради.
Бугун жамоамиз Тошкентда "Бунёдкор" жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Ўйин 16:00да "Бунёдкор" футбол академияси майдонида бошланади.
Похожие новости
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Комментарии