RU

Последние новости

02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  4 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  9 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  260 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  17 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  13 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  7 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  2 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  9

"Goal" "Манчестер Юнайтед"нинг энг омадсиз трансферлари рўйхатини тузиб чиқди Новости

"Goal" "Манчестер Юнайтед"нинг энг омадсиз трансферлари рўйхатини тузиб чиқди

"Goal" нашри Глейзерлар оиласи давридаги энг омадсиз трансферлар рўйхатини тузиб чиқди.

Унга кўра, биринчи ўринни "Арсенал"дан трансфер қилинган Алексис Санчес эгаллади. Иккинчи ўринда "Юнайтед"нинг яна бир "еттинчиси" Анхель Ди Мария қайд этилган бўлса, кучли учликни Ромелу Лукаку якунлаб берди.

Маълумот учун, Глейзерлар оиласи 2005 йилдан буён "Манчестер Юнайтед"га эгалик қилиб келмоқда. Яқин вақтлар ичида клуб қатарликлар қўлига ўтиши мумкин.

1. Алексис Санчес (2018 йили "Арсенал"дан ўтганди)

2. Анхель Ди Мария (2014 йил 60 млн фунт эвазига "Реал"дан ўтганди)

3. Ромелу Лукаку (2017 йили 75 млн фунт эвазига "Эвертон"дан)

4. Поль Погба (2016 йили 89 млн фунт эвазига "Ювентус"дан)

5. Жейдон Санчо (2021 йили 73 млн евро эвазига "Боруссия" Д жамоасидан)

6. Харри Магуайр (2019 йили 80 млн фунт эвазига "Лестер"дану)

7. Мемфис Депай (2015 йили 31 млн фунт эвазига ПСВдан)

8. Радамель Фалькао (2014 йили ижара асосида "Монако"дан 16 млн фунт эвазига)

9. Уилфрид Заа (2013 йили 16 млн фунт эвазига "Кристал Пэлас"дан)

10. Донни ван де Бек (2020 йили 35 млн фунт эвазига "Аякс"дан)

11. Бебе (2010 йили 7 млн фунт эвазига "Витории Гимараэш"дан)

12. Морган Шнайдерлин (2015 йили 30 млн фунт эвазига "Саутгемптон"дан)

13. Виктор Вальдес (2015 йили "Барселона"дан эркин агент сифатида)

14. Габриэль Обертан (2009 йили 3 млн фунт эвазига "Бордо"дан)

15. Оуэн Харгривз (2007 йили 17 млн фунт эвазига "Бавария"дан)

16. Генрих Мхитарян (2016 йили 26 млн фунт эвазига "Боруссия Д"дан)

17. Андерсон (2007 йили 26 млн фунт эвазига "Порту"дан)

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика