Ғиёс Комилов: "Фаолиятимдаги энг аламли мағлубият бўлди"
06 мар 2016 19:01
Новости
Ғиёс Комилов: "Фаолиятимдаги энг аламли мағлубият бўлди"
Олий лиганинг 1-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Машъал" (3:2) учрашувидан сўнг "Машъал" клуби ҳимоячиси Ғиёс Комилов ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
"Ўйинни яхши бошладик лекин яхши якунлай олмадик. Бунга ким айбдор ? Албатта, ўзимиз деб жавоб бераман. Кимдандир айбни қидира олмайман. Ўйинни назорат қила олмадик. Умуман олганда фаолиятимдаги энг аламли мағлубиятлардан бири бўлди. ФИФА ҳаками Равшан Эрматов борасида бирон нарса дейишим қийин", - дейди футболчи.
"Биринчи ўйинда ҳавотир бўлди ва майдонда эркин ҳаракат қила олмадик. Кейинги турларда хатолар тўғриланади ва натижа келади. Мағлубиятни унутган ҳолда янги ўйинга жиддий тайёргарликни бошлаймиз. Олдинда бизни "Металлург"га қарши майдонимиздаги ўйин кутмоқда. Мухлисларимиз қаршисида ўйнаймиз. Хато қилишга ҳаққимиз йўқ", - дейди Комилов.
"Машъал" матбуот хизмати сайтимиз учун махсус
Комментарии