RU

Последние новости

09:26Тен Хагнинг ўрнига бош мураббий бўлишга асосий номзод номи маълум  0 09:00Ўзбекистон -Туркманистон учрашувига қанча мухлис ташриф буюргани маълум  7 08:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Малига қарши баҳс олиб боради  2 08:15ЖЧ-2026 саралаш. Иордания - Тожикистон 3:0  0 08:00Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Канада 4:0  0 02:18Ла Лиганинг жорий мавсумдаги тўпурари "Атлетико"га ўтиши мумкин  1 01:41Нойер Европа чемпионатидан сўнг Германия терма жамоасидаги фаолиятини якунлайди  2 01:27Франция 1-лигаси янги мавсумида ўйналадиган тўп намойиш этилди  0 01:02Англия терма жамоасининг Евро-2024 учун якуний таркиби эълон қилинди, Грилиш ва Магуайр йўқ  6 00:54ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Тожикистон Иорданияга йирик ҳисобда ютқазди  4 00:30Неста "Монца" бош мураббийи этиб тайинланади  1 00:13Магуайр ва Грилиш Евро-2024 мусобақасини ўтказиб юборади  3 00:05ЖЧ-2026 саралаш. Қирғиз Республикаси - Малайзия 1:1   0 23:56Кейн жорий мавсум 5-марта "Бавария"нинг энг яхши футболчиси деб топилди — бу рекорд  0 23:55ЖЧ-2026 саралаш. Гонконг - Эрон 2:4  0

Гиорги Никабадзе: "Ал Иттиҳод" мағлуб бўлмайдиган жамоа эмас. "Навбаҳор" мақсади йўлида рақиб танламайди" Новости

Гиорги Никабадзе: "Ал Иттиҳод" мағлуб бўлмайдиган жамоа эмас. "Навбаҳор" мақсади йўлида рақиб танламайди"

"Навбаҳор" қишки трансферлар вақтид таркибига грузиялик ҳужумчи Гиорги Никабадзени қўшиб олди.

Ўтган мавсум иккинчи даврасида "Нефтчи"да тўп тепган футболчи эндиликда "лочинлар" шарафини ҳимоя қилади. Никабадзе "Ал Иттиҳод" билан ўйин олдидан фикрлари билан ўртоқлашди. 

- "Навбаҳор"га қандай қилиб келиб қолдингиз? Янги жамоангиз ҳақидаги дастлабки таассуротлар билан ўртоқлашсангиз...

- Интервьюга таклиф қилганингиз учун раҳмат. Янги жамоамда барчаси яхши ва ёқимли. "Навбаҳор" томонидан таклиф бўлди. Таклифни ўрганиб чиқиб рози бўлдим. Шартнома имзоладик. Бор гап шу. 

- "Нефтчи"дан кетишингизни сабаби нимада?

- Бу ҳақида гапиришни истамайман. Мен барча эътиборимни охиригача "Навбаҳор"га қаратганман. "Навбаҳор" билан барча мусобақаларда ғолиб чиқмоқчимиз. 

- Мослашиш қийин кечмаяптими?

- "Навбаҳор"да аҳил оила йиғилган. Бу ерга келгунимга қадар Тома Табатадзени билар эдим. Шу боис мослашишда муаммога дуч келмадим. 

- Олдинда "Ал Иттиҳод"га қарши учрашув кутмоқда. Бизда ҳали чемпионат бошланмаган. Бу омил расмий ўйинларда панд бермайдими?

- "Ал Иттиҳод"ни қандай рақиблигини ва кучини яхши биламиз. Лекин мағлуб бўлмайдиган жамоа йўқ. Бу тўсиқни енгиб ўтиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз. 

- Рақиб таркибида маҳоратли ва тажрибали номлар кўп. "Навбаҳор" "Ал Иттиҳод"нинг устунлигини қандай қилиб йўққа чиқариши мумкин? 

- "Навбаҳор" ўз олдига юқори мақсадларни қўйган. Шу боис ҳар қандай рақибни ютишимиз керак. 

- "Нефтчи" ва "Пахтакор"га қарши ўйинлар "Навбаҳор" учун принципиал аҳамиятга эга. Сиз қайси тўқнашувни кўпроқ кутяпсиз?

- Чемпионлик йўлида ҳар бир рақиб муҳим ҳисобланади. Мавсум бошланишини интизорлик билан кутяпман.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика