RU

Последние новости

20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  36 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  0 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  3 18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  3 18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  1 17:49"Бавария" вингери машғулотларга киришди  1 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  3 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  1 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  14 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  4 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  2 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  4 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  3 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  16

"Ғиждувон" жамоаси сардори: "Янги мавсумда ПРО-Лига йўлланмаси учун курашамиз" Новости

"Ғиждувон" жамоаси сардори: "Янги мавсумда ПРО-Лига йўлланмаси учун курашамиз"

Шу кунларда Фарғона шаҳрида "Ҳоким кубоги-2021" мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Мазкур мусобақага Бухоро вилоятидан икки жамоа - "Бухоро" ва "Ғиждувон" клублари ҳам ташриф буюришган. Куни кеча ушбу мусобақа доирасида "Андижон-2" - "Ғиждувон" (4:5) учрашуви бўлиб ўтди. Сайтимиз мухбири учрашув якунида ғиждувонликлар сардори Шуҳрат Садриддинов билан интервью ташкил этди.


- Шуҳрат, "Ғиждувон" жамоаси Фарғонада "Ҳоким кубоги-2021" мусобақасида иштирок этмоқда. Жамоа олдидаги режалар хусусида ўртоқлашсангиз...

- "Ғиждувон"да айни дамда ҳаммаси жойида. Клуб раҳбарияти томонидан жамоа аъзолари ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Янги мавсумда "Ғиждувон" жамоаси олдига юқори мақсадлар қўйилган. Мавсумга тайёргарлик доирасида раҳбарият бизни "Ҳоким кубоги-2021" мусобақасига юборди. Бу мусобақага келишдан мақсад бир қатор кучли ва тажрибали жамоалар билан ўйин ўтказган холда малакамизни янада ошириш ҳисобланади. 

- "Ҳоким кубоги-2021" мусобақасининг 1-тури доирада жамоа таркибида бир қатор тажрибали футболчилар майдонга тушишди, масалан ўтган мавсумда "Зомин" жамоаси сафида ҳаракат қилган Элдор Каримовни айтиш мумкин. Негадир иккинчи турда жамоа таркибида бу футболчилар кўринмади, бунинг сабаби нима?

- Тўғри айтдингиз, Элдор Каримов ва яна айрим тажрибали футболчилар билан клубимиз раҳбарияти келишув арафасида турибди. Улар айни дамда жамоамизда кўрикда бўлиб туришибди. Бундан ташқари "Ҳоким кубоги-2021" мусобақаси давомида водийлик ёш иқтидорларни аниқлаш ва жамоамиз таркибига жалб этишни мақсад қилганмиз.

- "Ғиждувон" бир неча йиллардан буён Ўзбекистон чемпионатларида иштирок этиб келмоқда. Қайсидир маънода жамоанинг ўзига яраша тарихи бор. Айтингчи, жамоа қачондан юқори лигаларга чиқишни мақсад қилган?

- Янги мавсумда жамоамиз олдига ПРО-Лигага чиқиш вазифаси қўйилган. Шундан келиб чиққан холда таркиб шакллантирилмоқда. Насиб бўлса мухлислар келаси мавсумдан "Ғиждувон"ни ПРО-Лигада кўришларига умид қиламиз. 

- Шуҳрат Садриддиновнинг жамоа мухлисларига тилаклари...

- Мухлислар "Ғиждувон" жамоамизни қўллаб-қувватлаб туришсин. Биз ҳам уларга муносиб бўлишга, ўз ғалабаларимиз билан хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.



Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика