RU

Последние новости

20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  1 20:13"Ювентус" — "Милан". Влахович, Пулишич, Леау ва Жиру асосий таркибда  1 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  7 19:27Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"  0 19:14ЛаЛига. "Жирона" ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди. Жамоа ҳужумчиси тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда  4 19:07Салоҳ 79 дақиқада Клопп билан жанжаллашиб қолди  4 18:32Ўзбекистон Кубоги. "Олмипик Мобиуз" "Зомин"ни таслим қилиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди  1 18:28Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"ни енгган "Қизилқум" рақибини гуруҳда қолдириб, плей-оффга йўл олди  1 18:28АПЛ. "Ливерпуль" "Вест Хэм" билан дуранг қайд этди ва чемпионлик учун имкониятларини пасайтириб юборди  13 18:15"Манчестер Юнайтед" - "Бёрнли". Таркиблар эълон қилинди  4 17:53"Бавария" - "Айнтрахт". Асосий таркиблар билан танишинг  0 17:47"Боруссия" Д - "Лейпциг". Кимлар асосий таркибда?  5 17:28Титулдан сўнг: А Серия 34-тур превьюси, Шомуродов собиқ жамоасига гол урадими?  5

"Ғиждувон" жамоаси сардори: "Янги мавсумда ПРО-Лига йўлланмаси учун курашамиз" Новости

"Ғиждувон" жамоаси сардори: "Янги мавсумда ПРО-Лига йўлланмаси учун курашамиз"

Шу кунларда Фарғона шаҳрида "Ҳоким кубоги-2021" мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Мазкур мусобақага Бухоро вилоятидан икки жамоа - "Бухоро" ва "Ғиждувон" клублари ҳам ташриф буюришган. Куни кеча ушбу мусобақа доирасида "Андижон-2" - "Ғиждувон" (4:5) учрашуви бўлиб ўтди. Сайтимиз мухбири учрашув якунида ғиждувонликлар сардори Шуҳрат Садриддинов билан интервью ташкил этди.


- Шуҳрат, "Ғиждувон" жамоаси Фарғонада "Ҳоким кубоги-2021" мусобақасида иштирок этмоқда. Жамоа олдидаги режалар хусусида ўртоқлашсангиз...

- "Ғиждувон"да айни дамда ҳаммаси жойида. Клуб раҳбарияти томонидан жамоа аъзолари ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Янги мавсумда "Ғиждувон" жамоаси олдига юқори мақсадлар қўйилган. Мавсумга тайёргарлик доирасида раҳбарият бизни "Ҳоким кубоги-2021" мусобақасига юборди. Бу мусобақага келишдан мақсад бир қатор кучли ва тажрибали жамоалар билан ўйин ўтказган холда малакамизни янада ошириш ҳисобланади. 

- "Ҳоким кубоги-2021" мусобақасининг 1-тури доирада жамоа таркибида бир қатор тажрибали футболчилар майдонга тушишди, масалан ўтган мавсумда "Зомин" жамоаси сафида ҳаракат қилган Элдор Каримовни айтиш мумкин. Негадир иккинчи турда жамоа таркибида бу футболчилар кўринмади, бунинг сабаби нима?

- Тўғри айтдингиз, Элдор Каримов ва яна айрим тажрибали футболчилар билан клубимиз раҳбарияти келишув арафасида турибди. Улар айни дамда жамоамизда кўрикда бўлиб туришибди. Бундан ташқари "Ҳоким кубоги-2021" мусобақаси давомида водийлик ёш иқтидорларни аниқлаш ва жамоамиз таркибига жалб этишни мақсад қилганмиз.

- "Ғиждувон" бир неча йиллардан буён Ўзбекистон чемпионатларида иштирок этиб келмоқда. Қайсидир маънода жамоанинг ўзига яраша тарихи бор. Айтингчи, жамоа қачондан юқори лигаларга чиқишни мақсад қилган?

- Янги мавсумда жамоамиз олдига ПРО-Лигага чиқиш вазифаси қўйилган. Шундан келиб чиққан холда таркиб шакллантирилмоқда. Насиб бўлса мухлислар келаси мавсумдан "Ғиждувон"ни ПРО-Лигада кўришларига умид қиламиз. 

- Шуҳрат Садриддиновнинг жамоа мухлисларига тилаклари...

- Мухлислар "Ғиждувон" жамоамизни қўллаб-қувватлаб туришсин. Биз ҳам уларга муносиб бўлишга, ўз ғалабаларимиз билан хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.



Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика