RU

Последние новости

23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  12 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  1 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  1 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  16 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  8 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  6 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1 18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0 18:13Суперлига. 6-тур голи муаллифи - Одил Ҳамробеков  4 17:55Суперлига. 6-тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев  1 17:30Суперлига. 6-тур дарвозабони - Дилшод Йўлдошев  1

Гиггз интервьюда Ван Гал ва Фергюсоннинг фарқини айтди Новости

Гиггз интервьюда Ван Гал ва Фергюсоннинг фарқини айтди

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ вингери Райан Гиггз манкунианликларнинг собиқ бош мураббийлари Сер Алекс Фергюсон ҳамда Луи Ван Гални таққослади.

"Сер Алексда барчаси бўлган - бошқарув, ахил кийиниш хонаси, тартиб, стандартлар тепадиган инсонлар, футболчиларни тушуниш... Унинг қўл остида шунчаки майдонга тушардик ва ўйнардик, чунки таркибимиз ҳам юқори сифатли футболчилардан ташкил топган ва улар бир неча йиллардан буён бирга фаолият олиб бораётганди.

Луи билан эса акси. Ҳар ўйинда тактикалар ўзгарарди. Сер Алекс даврида бир услубни танлаб, уни сайқаллаштирардик. Унинг қўл остидаги бирорта ўйинда 3 нафар марказий ҳимоячи билан майдонга тушганимизни эслай олмайман. Бўлгандир бир-икки марта, шунда ҳам катта ўйинларда ҳисобни ушлаб қолиш учун учинчи центрбэк майдонга тушган.

Луи биз билан ўйин ва тактик томонлама кўп ишларди. Ҳар ўйинга хар хил тайёргарлик режаси тузиларди, футболчилар эса хаддан ташқари кўп эди! Сер Алекс билан барчаси оддий давом этарди. Бу билан ички йиғилишлар бўлишини истисно қилмаяпман, аммо нима бўлганда ҳам тажрибали футболчилар доим мураббийнинг фикрларини тезда илғаб оларди. Масалан, Парк Жи Сунг марказда Пирлога тўп тушишига имкон қолдирмаслик керак бўлса буни ажойиб тарзда амалга оширарди.

Тартиб-қоида - энг асосийси. Бу жиҳат Сер Алекс ҳамда Луини боғлаб туради. Уларнинг иккиси ҳам стандартларни амалга оширадиган футболчиларни танлашда адашмаган", - деди Гиггз.  

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика