RU

Последние новости

21:25"Ливерпуль" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Суперкубок ўйини қачон ўтказилиши аниқ  0 21:06Онанага харидор чиқди. МЮ дарвозабонга ўринбосар топиб қўйган  1 21:05Суперлига. "Нефтчи" – "Бухоро" 1:0 (матнли трансляция)  24 21:05Суперлига. "Машъал" - "Насаф" 1:3 матнли трансляция)  37 20:45"Вулверхэмптон" 25 миллион евролик трансферни амалга оширди  0 20:2332 ёшли Парти "Арсенал"ни тарк этади — Туркия клублари ҳаракатда  0 19:38"Ливерпуль" ҳимоя чизиғида ўзгариш кутиляпти — "Кристал Пэлас" ҳимоячиси рўйхатдаги асосий номзодлардан бири  0 18:41Мудрик антодопинг қоидаларини бузганликда айбланса, "Челси" уни судга беради  7 18:18Аморим Рэшфордга чиқиш эшигини кўрсатмоқда: МЮ уни "Реал"га таклиф қилди   3 17:51Жароҳатдан кейинги катта сакраш: "Барселона" ёш истеъдод учун курашмоқда  2 17:23Фабрегас Моратани "Комо"га таклиф қилмоқчи  2 16:56Кореяда хорижлик дарвозабонларга қўйилган тақиқ бекор қилинди  1 16:29Умиджон Эргашев: "ОКМК билан ўйинда бизни ғалабадан бошқа натижа қониқтирмайди"  1 16:00Элдор Шомуродовнинг Туркияга йўл олиши футболчининг фойдасига ишлайдими ёки зарарига?  16 15:44Кумир билан учрашув: Ямаль Бразилияда Неймар билан бирга футбол ўйнади  4

Гиггз интервьюда Ван Гал ва Фергюсоннинг фарқини айтди Новости

Гиггз интервьюда Ван Гал ва Фергюсоннинг фарқини айтди

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ вингери Райан Гиггз манкунианликларнинг собиқ бош мураббийлари Сер Алекс Фергюсон ҳамда Луи Ван Гални таққослади.

"Сер Алексда барчаси бўлган - бошқарув, ахил кийиниш хонаси, тартиб, стандартлар тепадиган инсонлар, футболчиларни тушуниш... Унинг қўл остида шунчаки майдонга тушардик ва ўйнардик, чунки таркибимиз ҳам юқори сифатли футболчилардан ташкил топган ва улар бир неча йиллардан буён бирга фаолият олиб бораётганди.

Луи билан эса акси. Ҳар ўйинда тактикалар ўзгарарди. Сер Алекс даврида бир услубни танлаб, уни сайқаллаштирардик. Унинг қўл остидаги бирорта ўйинда 3 нафар марказий ҳимоячи билан майдонга тушганимизни эслай олмайман. Бўлгандир бир-икки марта, шунда ҳам катта ўйинларда ҳисобни ушлаб қолиш учун учинчи центрбэк майдонга тушган.

Луи биз билан ўйин ва тактик томонлама кўп ишларди. Ҳар ўйинга хар хил тайёргарлик режаси тузиларди, футболчилар эса хаддан ташқари кўп эди! Сер Алекс билан барчаси оддий давом этарди. Бу билан ички йиғилишлар бўлишини истисно қилмаяпман, аммо нима бўлганда ҳам тажрибали футболчилар доим мураббийнинг фикрларини тезда илғаб оларди. Масалан, Парк Жи Сунг марказда Пирлога тўп тушишига имкон қолдирмаслик керак бўлса буни ажойиб тарзда амалга оширарди.

Тартиб-қоида - энг асосийси. Бу жиҳат Сер Алекс ҳамда Луини боғлаб туради. Уларнинг иккиси ҳам стандартларни амалга оширадиган футболчиларни танлашда адашмаган", - деди Гиггз.  

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика