RU

Последние новости

10:20Дани Алвес профессионал футболга қайтиши мумкин  0 09:55Сардор Раҳмонов фаолиятини Тошкент клубида давом эттиради  1 09:35Санжар Қувватов: "Ҳозир натижа учун ўйнайдиган эмас, захирани ўйлаб иш қиладиган пайт"  0 09:10Бугун футбол. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнам билан ўйнайди  1 08:50Ироқ чемпионати. Мурод Бобожоновдан дебют гол, Қосимов ҳам майдонни қуруқ тарк этмади  2 08:25Абубакир Шукуруллаев: "Бунчалик тез имконият беришади деб ўйламаган эдим"  0 08:00"Металлург" тайёргарликни бошлади. Таркибда янги футболчилар бор  5 00:45"Монако" "Манчестер Сити" ҳимоячисига кўз тикмоқда  0 00:32Саудия Про-Лигаси. Роналду ва Бензема жамоалари ғалаба қозонишди  4 00:09Дэвид Симэн: "Артетанинг тўртта алмаштиришидан шокка тушдим"  4 23:40"Реал" "Бетис"нинг 40-50 миллион евролик ҳимоячисига кўз тикди  0 23:05Туркия йиғини. "Қўқон-1912"нинг назорат ўйинлари тақвими  2 22:41Бразилия терма жамоаси ва "Милан" собиқ юлдузи Англиядан клуб сотиб олмоқчи  3 22:10"Ўзинг яхшимисан, Ромео?" — Дэвид Бекхэм "Манчестер Юнайтед" ғалабасидан сўнг ўғлининг устидан кулди  2 21:57"Ал Насср" ва "Ал Тавун" ўртасидаги 18-тур баҳси учун таркиблар маълум: Роналду асосий таркибда!  0

Гейнрих танқидчилар эътиборини қозонмоқда Новости

Гейнрих танқидчилар эътиборини қозонмоқда

Қозоғистон премьер-лигасида кўпчиликнинг эътибори сўзсиз Чимкентнинг «Ордабаси» клубига қаратилган десак муболаға бўлмаса керак.
Нима деганда бу жамоа Тошкентга энг яқин шаҳар вакили бўлиб, у ерда терма жамоамиз аъзоси Александр Гейнрих тўп суради.

Сашани аслида мазкур клубга Ўзбекистонда “Машъал” ва “Насаф”да фаолият олиб борган россиялик мутахассис Виктор Кумиков таклиф қилганди. Бошида бир йиллик шартнома тузилди ва кейинроқ яна чўзилди. Кумиков ўтган йил командадан кетди ва ўрнига бир вақтлар Қозоғистон терма жамоасини бошқарган Бахтиёр Байсеитов келди.

Жорий мавсум иккинчи давра бошида «Ордабаси» жуда қийин вазиятга тушиб қолди. Натижада бош мураббий Бахтиёр Байсеитовнинг истеъфога чиқишини мухлислар талаб қилишни бошлашди. Жаноб Байсеитов стадионда "фанатлар" билан учрашишга мажбур бўлди. Клуб раҳбарлари мушкул вазиятда бош мураббийни эмас, балки унинг ёрдамчилари Муҳсин Муҳаммадиев ва бошқа мутахассисларга чиқиш эшикларини кўрсатишди. Улар «Ордабаси»нинг иккинчи таркибига жўнатилди.

Мухлислар Бахтиёр акадан "Александр Гейнрихни нима учун жамоада ушлаб турибсиз?" деб сўрашганида, Байсеитов "У Ўзбекистон терма жамоасининг аъзоси" - дея жавоб берганди. Вақт ўтди ва Саша мана сўнгги 5 учрашувда рақиблар дарвозасини 7 марта ишғол қилди. У «Оқжетпес» дарвозасига жуда чиройли тарзда тўп киритиб, жамоасининг 3-ўринга кўтарилиб олишига сабабчи бўлди. Агар «Ордабаси» шу тарзда ғалаба қозонишда давом этса, «Астана» ва «Қайрат»дан сўнг 3-ўринни эгаллаб Европа лигасига йўлланма олади. «Астана» ва «Қайрат»нинг таркибини алоҳида таъкидлашнинг ҳожати йўқдир. Уларда кучли футболчилар етарли ва пул ҳам...

Тўлқин Бакирхўжаев.
Рейтинг: +40   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика