Гейнрих жамоасининг самолёти Астанада мажбурий қўниш амалга оширди
03 апр 2017 14:16
Новости
Гейнрих жамоасининг самолёти Астанада мажбурий қўниш амалга оширди
Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Александр Гейнрих тўп тепадиган Қозоғистоннинг "Ордабаси" клуби учаётган самолёт Астанада мажбурий қўниш амалга оширди.
Шимкент жамоаси "Тобол"га қарши ўйин учун Костанайга учиб кетаётган эди, аммо Костанай аэропорти ёпилиши натижасида футболчилар учаётган самолёт бошқа аэропортга қўнди.
Пойтахт аэропорти маъмуриятининг маълум қилишича, Костанайга бўладиган энг яқин рейс бугун маҳаллий вақт билан 17:30да бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, "Тобол" - "Ордабаси" ўйини 4 апрель куни бўлиб ўтади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии