Геворкян дебют учрашувида “дубл”га эришди
19 мая 2019 10:13
Новости
Геворкян дебют учрашувида “дубл”га эришди
Индонезия клуби матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, Геворкян жамоадошларининг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топган баҳсда Артур икки бор рақиблари дарвозасини ишғол этишга эришди. Геворкян баҳсни асосий таркибда бошлади ва учрашувнинг 45+2 ва 63-дақиқаларида гол уришнинг уддасидан чиқди.
Таъкидлаш жоизки, “Персиб Бандунг”ни жорий мавсумда голландиялик мутахассис Роберт Рене Албертс бошқармоқда ва кеча у ҳам жамоа бош мураббий сифатида илк учрашувини ўтказди.
Геворкян жорий йилнинг апрел ойида “Персиб Бандунг” билан бир йиллик шартномага имзо чекканди. 34 ёшли футболчи янги жамоаси сафида 71-рақамда ҳаракатланади. Турманистонлик футболч билан бирга ушбу клубда “Насаф”даги фаолияти орқали мамлакатимиз ишқибозларига яхши таниш бўлган сербиялик Боян Малишич ҳам тўп тепмоқда.

Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Комментарии