Германия Суперкубоги санаси маълум
08 июл 2016 22:50
Новости
Германия Суперкубоги санаси маълум
Германиянинг амалдаги чемпиони ва кубоги соҳиби "Бавария" жамоаси Германия Суперкубоги баҳсида Дортмунднинг "Боруссия" клуби билан куч синашади.
Германия Суперкубоги учун баҳс 14 август куни Дортмунддаги "Сигнал Идуна Парк" стадионида бўлиб ўтади.
Унда Карло Анчелотти бошчилигидаги "Бавария" клуби Томас Тухелнинг "Боруссия"га қарши беллашади.
Эслатиб ўтамиз, "Бавария" собиқ бош мураббийи Хосеп Гвардиола қўл остида бирор марта ҳам Германия Суперкубогида зафар қуча олмаганди. Пеп ҳар учта суперкубокда ҳам имкониятни бой берган.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии