RU

Последние новости

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  7 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  6 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  20 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Германия – Ўзбекистон учрашуви “Бунёдкор”да Новости

Германия – Ўзбекистон учрашуви “Бунёдкор”да

Ёшлар ўртасида давом этаётган жаҳон чемпионати доирасида 4 июнь куни Ўзбекистон ва Германия футболчилари баҳси бўлиб ўтди.
“Бунёдкор” стадиони ресторанида учрашувни катта экран қаршисида томоша қилиш ташкил этилди. Маросимда Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ходимлари, футбол жамоатчилиги вакиллари, журналистлар иштирок этишди.

Учрашув бошланиши арафасида “Бунёдкор” ФК Биринчи вице-президенти – Бош директори Бахтиёр Бобоев ҳамда Германиянинг Ўзбекистондаги фавқулотда ва мухтор элчиси жаноб Найтхарт Хёфер-Виссинг сўз олишиб, жамоаларга омадлар тиладилар.

Танаффус пайтида Ўзбекистон ва Германия футболи тарихига оид саволлар асосида қизиқарли викторина ташкил этилди. Ғолибларга “Бунёдкор” ФК томонидан тайёрлаб қўйилган совғалар топширилди.

Учрашув якунлангач, ўйин натижасини тўғри топган (аввалдан тарқатилган купонга тўғри ҳисоб ёзиб қолдирган) мухлисга махсус совға топширилди. “Бунёдкор” ФК президенти Бедил Алимов ва ГФРнинг Ўзбекистондаги фавқулотда ва мухтор элчиси бир-бирларига футбол тўпларини совға қилишди.

Жаноб Найтхарт Хёфер-Виссинг ташкилотчиларга алоҳида миннатдорчилик билдириб, “Бунёдкор” вакилларини Берлинда бўлиб ўтадиган УЕФА Чемпионлар лигасининг финал учрашувини томоша қилишга таклиф этди.

Тадбир фотожамланмаси билан ушбу ҲАВОЛАга ўтган ҳолда танишишингиз мумкин.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика