RU

Последние новости

Германия ўз тарихида илк марта бир йил ичида 6 марта мағлуб бўлди Новости

Германия ўз тарихида илк марта бир йил ичида 6 марта мағлуб бўлди

Кеча Германия терма жамоаси Миллатлар лигаси 4-турида Францияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Бу эса Германиянинг 2018 йилдаги 6-мағлубияти бўлди. Бу терма жамоа тарихидаги энг ёмон кўрсаткич. Бунгача Германия 1985 ва 1956 йилларда 5 тадан ўйинда мағлуб бўлганди.

Йил давомида терма жамоа атиги 3 та ўйинда ғалаба қозонди ва 2 та ўйинда дуранг қайд этди. 2000 йилдан бери илк марта кетма-кет 2 та расмий ўйинда мағлуб бўлишди. 

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика