RU

Последние новости

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  1 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  18 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  1 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

“Геолог” маданият ва спорт соғломлаштириш мажмуасига фотосаёҳат Новости

“Геолог” маданият ва спорт соғломлаштириш мажмуасига фотосаёҳат

Қаршида шундай гўзал масканлар борки, бу ерда аҳолининг маданий ҳордиқ чиқариши учун барча қулайликлар мужассам этилган.

Қарши шаҳрида жойлашган “Геолог” стадионини ҳамма билади, аммо бу ердаги замонавий дам олиш мажмуаси таркибига кирувчи маданий ва спорт иншоотлари фаолияти билан унчалик таниш бўлмасалар керак. Марказ 2007 йилда ташкил этилган бўлиб, бу ерда олти ёшдан 16 ёшгача ҳамда ундан катта ёшдагиларнинг маданий ҳордиқ чиқаришлари, спорт билан шуғулланишлари ва билим олишлари учун барча қулайликлар яратилган.

Марказ хизматидан ҳозирги кунларда мингдан ошиқ ёшу-кексалар фойдаланиб келишмоқда. Марказда эркаклар ва аёллар фитнес заллари, йилнинг ҳамма фаслларида фойдаланиш имкони бор сузиш сув ҳавзаси (бассейн), Бу ерда йил давомида аёллар соати, болалар соати ва умимий тарзда малакали мутахасислар назоратида сузиш машқлари мунтазам олиб борилади.

Бундан ташқари ўн минг томошабинни ўз бағрига сиғдира оладиган стадион, жаҳон стандартлари талабига жавоб берувчи манеж (футбол зали), “Дельфин” номидаги ресторан, ёзда маданий ҳордиқ чиқариш учун катта очиқ сув ҳавзаси, ушбу суа ҳавзасида чўмилиш, катамаран ва қайиқларда сайир қилиш ҳамда ҳар-хил аттракционлардан фойдаланиш имконлари мавжуд. Бу мажмуада ҳаттоки соҳил футболи (пляж футболи) ўйнаш учун қумли майдон ҳам бор.

Ҳозирда мажмуадаги кичик спортзалларида миллий курашдан ташқари бир нечта шарқ якка кураши секциялари фаолият юритмоқда, бу ерда шуғулланаётган ёшлар спортнинг ушбу тури бўйича нафақат воҳамиз, балки мамлакатимиз шарафини ҳам халқаро мусобақаларда ҳимоя қилиб келишмоқда.

Мажмуа қошида ташкил этилган информатика, инглиз ва рус тилларини ўрганиш, шахмат-шашка, рассомчилик, зардўзлик уқув тўгаракларида фаолият юритаётган юқори малакали устоз ва мураббийлар ёшларга ушбу фан ва машғулотлар сирларини чуқур ўргатиб келишмоқда.

Бу ерда шунингдек боулинг спорт тури билан шуғулланиш учун замонавий жиҳозланган мажмуа ҳам фаолият юритмоқда. Бу ерда нафақат шаҳар аҳолиси балки шаҳримизга ташриф буюраётган меҳмонлар ҳам ҳордиқ чиқаришмоқда.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика