RU

Последние новости

22:40Карвахаль: "Реал"га қарши ўйнашни истамайман"  0 22:16Рио Фердинанд: "Месси ҳам Ямалнинг ёшида ўйинга бунчалик таъсир ўтказа олмасди"  2 21:52Капелло Мбаппенинг тарафини олди  0 21:30"Анри майдон четида ғазабдан эс-ҳушини йўқотиб қўяй деди". Таниқли франциялик мутахассиснинг Ильгиз Танташев ҳакамлик қилган ўйинда ҳакамлардан қандай жаҳли чиққани ҳақида  1 21:12А Серия. "Кальяри" - "Интер" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:47"Милан" ПСЖга таклиф билан чиқди  0 20:16Россия термаси учун яна бир рақиб топилди  7 19:54Пеп Гвардиола: "Таслим бўлмайман"  3 19:36Флик ва Деку Леау трансферига ишонишмаяпти, аммо Лапорта уни сотиб олмоқчи  1 19:06Суперлигага қайтган "Бухоро" Қулматовни ўз сафига қўшиб олди  5 18:55"Барселона" Ольмо ишини ҳал қилиш учун ЛаЛигага VIP жойлар ҳужжатини юборди  3 18:36Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф" билан янги битим имзолади  0 18:02Катта эҳтимол билан АПЛни "Ливерпуль" ютади  8 17:15"Барселона" яна Ольмога ваъда беришни бошлади  0 16:35"Реал" клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча пул ишлаб олиши мумкин?  9

"Генуяда ўзбек ошхонаси йўқ, байрамни Италияда кутиб олсам керак, биринчи голимдан кейин у қадар хурсанд бўлмадим". Элдор Шомуродов билан катта интервью Новости

"Генуяда ўзбек ошхонаси йўқ, байрамни Италияда кутиб олсам керак, биринчи голимдан кейин у қадар хурсанд бўлмадим". Элдор Шомуродов билан катта интервью

Ўзбекистон терма жамоаси ва Италиянинг "Женоа" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов билан мароқли суҳбат.

— Элдор, А Сериядаги биринчи голингиз билан табриклайман. Айтингчи, "Парма"га қарши баҳсдан сўнг нималар содир бўлди? Нимани ҳис қилдингиз?
— Ўйиндан кейин айтарли яхши гап йўқ, сабаби биз мағлуб бўлдик. Кимдир табриклади, кимдир тушкун кайфиятда эди. Шунга бунинг вақти эмасди. Жамоам ҳам ютқизганидан мен ҳам у қадар хурсанд эмас эдим. Кейинги голим жамоага ёрдам бериб, ғалаба қозонишимизга умид қиламан.

— Жамоа сизни қандай табриклади? Кийиниш хонасидами ё кейинроқми? Нималар дейишди?
— Баъзилар ёнимга келиб табриклашди. Аммо мағлубиятдан кейин ҳаммамиз тушкун кайфиятда эдик. Шу сабабли очиғи мен ҳам бунга катта эътибор бермадим. Ҳаммаси жойида.

— Элдор, мана сиз бир неча ойдан буён Генуяда яшаяпсиз. Ростовни соғиндингизми?
— Ҳа, албатта. У ерда ўзимни эркинроқ ҳис қилардим.

— Ростовда бўлган, аммо ҳозир сизга Генуяда ўша етишмаётган нарса борми?
— Ростовнинг ўзи етишмаяпти. У билан боғлиқ ҳамма нарса, дея оламан. Ростов ҳам, у ердаги мухлислар ҳам мени жуда илиқ кутиб олишган ва ҳамма мени қўллаб-қувватлаган. Ростовдаги барча нарсани соғиняпман.

— Собиқ мураббийингиз Карпинга нималар деган бўлардингиз?
— Авваламбор, уларга улкан омад тилайман. "Ростов" турнир жадвалининг энг юқори поғонасида бўлишини тилайман. Доим уларни кузатиб, мухлислик қиламан. Валерий Георгиевичга ҳам омад тилайман. Мураббийим билан доим алоқада бўлиб, гаплашиб тураман.

— Сиз ўз ватанингизда ҳам, Россияда ҳам жуда таниқлисиз. Хўш, Италияда ҳам сизда қандайдир машҳурлик ҳисси борми, айниқса илк голдан кейин? Генуя кўчаларда танишяптими?
— Очиғи, коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли кўчага кам чиқяпман. Уйда эса буни ҳис қилиш қийин, албатта.

— Бироқ сиз Россияда ақлбовар қилмас даражада машҳурсиз. Ҳаттоки, Россияда сизнинг омадли шарҳловчингиз ҳам бор — Алексей Дурнов. У tele-sport.ru сайтида А Серия ўйинларини шарҳлайди. Сиз биринчи голли пас берган "Сампдория"га қарши баҳсни айнан шу ходимимиз шарҳлаганди. Кейин эса у шарҳлаган "Парма" билан ўйинда ҳам гол урдингиз. Энди айтингчи, "Женоа"нинг барча ўйинлари айнан Алексей Дурнов шарҳлашини истармидингиз?
— Омадли шарҳловчи ҳақида билмайман, бироқ А Серия учрашувларини сизларнинг сайтингиздан кўрадиган танишларим, Ўзбекистондаги дўстларим билан гаплашганимда улар Алексейнинг шарҳлари жуда ёқишини таъкидлашганди.

— Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас. Алексей Москвада таксида кетаётганида ҳайдовчи билан суҳбатлашиб кетган. Унинг билишича, таксист ўзбек экан ва у ходимимизни овозидан таниб қолган экан. Шу сабабли, сиз нафақат "Женоа"ни, балки россиялик шарҳловчиларни ҳам бутун дунёга танитмоқдасиз. Тасаввур қиляпсизми? Ватандошингизнинг исми — Жамолиддинов Акмалжон Бахриддинович. У инсон ушбу интервьюни кўришига ишонаман. Шу сабабли она тилингизда унга нималар деган бўлардингиз?
— Мухлислик қилганингиз учун катта раҳмат. Худо хоҳласа, янада яхшироқ ҳаракат қилиб, сизларни хурсанд қиламан. Акмал акага омад!

— Элдор, сиз гол урган ўйинни томоша қилдим. Италиялик шарҳловчи сизни негадир ўзбек эмас, қозоқ деб атади. Бу хато эса ҳамюртларингизнинг қаттиқ жаҳлини чиқарди. Ўзингиз бу борасида нима дея оласиз?
— Ҳамма ҳам хато қилади. Келаси сафар бундай хатога йўл қўймайди деб ўйлайман. Хато қилиб бўлинди. Ҳаммаси жойида.

— Италияга мослашиш жараёнлари қандай бўлмоқда. Кунингиз қандай ўтяпти? Бўш вақтингизда нималар билан шуғулланяпсиз?
— Вақтимнинг асосий қисми базада машғулот ўтказиш ва ўйинларга тайёргарлик кўриш билан ўтади. Соат 5да итальян тилидан дарсим бошланади. Яна Covid-19 билан боғлиқ вазият туфайли ота-онамни кўрмаганимга ҳам анча бўлди. Шу сабабли кечки пайт улар билан кўпроқ гаплашишга ҳаракат қиламан.

— Ҳозир Италияда ёлғиз яшаяпсизми?
— Ҳа. Фақатгина бошида агентим бирга келиб, жойлашиб олишимга ёрдам берганди.

— Жамоа сизни қандай қабул қилди? Қандайдир таништирув бўлдими? Масалан, қўшиқ куйлаш ёки рақсга тушиб бериш?
— Йўқ, бундай нарсалар бўлмади. Ҳеч қандай таништирувсиз, биринчи машғулотга бордим ва шуғулланишни бошлаб юбордим.

— Италия ошхонаси ҳақида савол бермай иложим йўқ. Уларнинг таомлари бутун дунёга машҳурлиги ҳеч кимга сир эмас. Итальянча овқатларни тановвул қиляпсизми ёки барибир ўзбек таомларини афзал кўрасизми?
— Бу ерда ҳали ўзбек таомларини ҳали таътиб кўролганим йўқ. Ўзим пиширишни билмайман. Генуяда ўзбек миллий таомлари ресторанлари йўқ. Шунинг учун шу ернинг овқатларини истеъмол қилишга тўғри келяпти. Аммо менга ёқяпти. Мен Россияда ҳам итальян ресторанларига бориб турардим. Лекин албатта, ошни соғиндим, бусиз иложи йўқ. Имконият бўлиб, аёлим ва ота-онам бу ерга келишганидан сўнг, дарҳол ош пиширамиз деган умиддаман.

— Клубдошларингизни ҳам меҳмон қиласизми?
— Албатта, уларга юртимиздаги энг машҳур таом ош эканини аллақачон айтиб қўйдим. Еб кўришса, негалигини ўзлари билиб олишади.

— Элдор, сиз итальян тилидан дарслар ҳақида гапириб ўтдингиз. Янги тилни ўрганиш ишлари қандай кетмоқда?
— Аввалига жуда қийин бўлди. Итальянчада бирорта сўзни ҳам билмасдим. Ҳозир анча яхши. Тушуниб, гапира оляпман.

— Клуб ходимлари билан итальян тилида сўзлашяпсизми?
— Ҳа, ҳаракат қиляпман. Ўзим улардан мен билан кўпроқ гаплашишларини сўрайман. Агар умуман тушуна олмасам, инглиз тилида сўзлашамиз.

 — Эшитишимга қараганда, "Женоа"га ўтганингизда, ҳозир "Аталанта"да тўп тепаётган Алексей Миранчук агент орқали сизга хабар йўллаган экан. У билан яқин танишмисизлар?
— Йўқ, фақат "Ростов" ва "Локомотив" баҳсларида, бир-биримизга қарши ўйнаган пайтларимизда кўришганмиз. Ўшандагина бироз гаплашиб қолгандик.

— У ҳозир коронавирус туфайли карантинга олинган. Аҳволи ҳақида ҳол-аҳвол сўрадингизми?
— Тўғрисини айтсам, йўқ. "Женоа" ва "Аталанта" ўртасидаги баҳсда яна кўришамиз ва яқиндан танишамиз деб умид қиламан.

— Айнан шу ҳақида сўрамоқчи эдим. 17 январь куни жамоаларингиз ўртасида ўзаро баҳс бор. Мотивация қандай? Бир-бирингизга ниманидир исботлаб қўйиш нияти борми?
— Йўқ, нимани бир-биримизга исботлашимиз керак? Асосийси, ғалаба қозониш. Учрашувдан кейин эса суҳбатлашиб ўтиришимиз мумкин.

— Ҳозирча Миранчук "Аталанта" сафида 2та гол урди, сизнинг ҳисобингизда эса битта гол бор. Нима деб ўйлайсиз, мавсум давомида голлар сони бўйича ундан ўзиб кета оласизми? Олдингизга шундай мақсад қўясизми?
— Кўрамиз, ҳаммасини вақт кўрсатади. Бундай вазифа бўйича ҳаракат қилмайман. Чемпионат эндигина бошланди, Миранчук ҳозирча ўйнамаяпти. Менинг мақсадим битта — жамоага ёрдам бериш.

— Нима деб ўйлайсиз, Миранчук "Аталанта"да юқори натижаларга эриша оладими?
— Албатта, у бунинг уддасидан чиқади деб ўйлайман. Икки ўйинда 2та гол... Бу ажойиб натижа.

— Элдор, мана яқинда Янги йил. Уни қандай ва қаерда кутиб олмоқчисиз? Италиядами ёки яқинларингиз билан ўз уйингиздами?
— Оилам Янги йилдан сўнг бу ерга учиб келишади. Бизнинг эса ўйинларимиз ва машғулотларимиз бор. Шу сабабли катта эҳтимол билан ёлғиз ўзим Янги йилни Италияда кутиб олсам керак.

— Мухлисларингиз, ҳамюртларингизга тилакларингиз?
— Авваламбор, уларга соғлиқ тилайман. Ҳеч қачон касал бўлишмасин. Омад ва оилавий хотиржамлик ёр бўлсин.

— Тушунишим бўйича доим уйдасиз ёки сиз ҳозир базада яшаяпсизми?
— Йўқ, уйдаман.

— Сизга ҳеч қаерга боришга руҳсат беришмайдими? Қаерларга борасиз ўзи?
— Очиғини айтсам, бунга вақтим йўқ. Ҳар 3-4 кунда ўйин бўлади. Шу сабабли тезроқ тикланиш, машғулотлар ўтказиш лозим.

— Италияга кетганингизда сизга нималар қийинчилик туғдирди? Нималарни кутмаган эдингиз? Қандай воқеалар содир бўлди?
— Бу ерда ҳаммаси бошқача. Россия Ўзбекистонга ўхшаб кетарди. Италия эса умуман бошқа дунё, маданияти бошқа, менталитети бошқа. Кўникишга тўғри келади.

— Италияда зерикишга ҳам вақтингиз йўқ экан, назаримда. Янги чемпионат, янги клуб...
— Йўқ, албатта. Мен ўзим шу ерга келишни орзу қилгандим ахир. Мақсадим битта — яхши ўйин кўрсатиб, ўз устимда ишлаш, олға интилиш ва юқори чўққиларни забт этиш.

— Ўйинингиз борасида ҳам саволларим бор эди. Жамоа бош мураббийи Роландо Маран билан бирор мавзу юзасидан суҳбатлашиб турасизми? Унинг сизга нисбатан жамоадаги роли қандай?
— Унчалик кўпмас, сабаби итальян тилида ҳали узоқ пайт гаплашиб ўтиришга билимим етарли эмас. Назарий жиҳатдан у кўп нарсаларни тушунтириб беради, майдонда нима қилиш кераклигини кўрсатиб беради. У айтган ҳар бир нарсани тўғри бажаришга уриняпман. Аммо ҳар бир баҳсда барибир хатога йўл қўйилади. Ўз устимда ишлаб, вазиятни ўзгартиришга ҳаракат қилишим лозим.

— Жамоадагилар билан дўстлашиб олдингизми? "Устозингиз" борми? Ким билан кўпроқ гаплашасиз?
— Ҳамма билан бирдек муносабатдаман. Барча ёрдам беришга ҳаракат қиляпти. Бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ. Доменико Кришито ҳам Россияни кўп эслайди, "Зенит" ўйинларини ҳалигача кузатиб борар экан.

— Унга Россиядаги, футболдаги янги ўзгаришлар ҳақида сўзлаб бердингизми?
— Бунга ҳожат йўқ. Сабаби ўзи булар ҳақида жуда яхши билади. "Зенит"даги дўстлари билан ҳам гаплашиб туради.

— Элдор, мароқли суҳбат учун каттакон раҳмат! Сизни кузатиб, мухлислик қиламиз ва доим қўллаб-қувватлаймиз. Янги голлар ва голли узатмалар кутиб қоламиз. Ўзбекистон ва Россияда қанчалик машҳур эканингизни тасаввур ҳам қилолмасангиз керак. Барча сиздан ва жамоангиздан янги ютуқ ва ғалабалар кутади. Бу борада сизга омад тилаймиз.
— Мени қўллаб-қувватлаётган барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман. Мен буни ҳис қиламан, кўраман, ўқийман. Ўзбекистонлик ва россиялик мухлисларимга катта раҳмат. Уларни янада хурсанд қилиш учун бор кучим билан ҳаракат қиламан. Ишончлари учун ташаккур айтаман.


Журналист Игор Барышев, "Телеспорт" ютуб каналидан олинди
Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +64   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика