RU

Последние новости

18:13Алекс Фергюсон унинг ғазабини қўзғаш бадали қай даражада оғир бўлгани ҳақида гапириб берди  2 17:33Франция терма жамоаси футболчиларининг ҳашаматли либослари  4 17:00"Олтин тўп" соҳиби: "Дам олиш кунлари 5-6 тадан ўйин томоша қиляпман"  3 16:34"Марадона - тарихдаги энг зўр футболчи"  1 15:44Лаутаро Аргентина сафидаги голлар бўйича Марадонага етиб олди  0 15:27"Олтин тўп"дан қуруқ қолган Винисиус ЖЧ-2026 саралаш ўйинларида умуман гол уролмаяпти  6 14:52"Барселона" Салаҳ билан шартнома тузиш ғоясидан воз кечди  3 14:20Шаҳзод Убайдуллаев "Металлург"ни тарк этди  4 14:14Про лига. Хоразмдаги баҳсни аёл ҳакам бошқаради, 27-тур ўйинларида кимлар ишлаши маълум  0 13:53Ўткир Юсупов Сон Хён Мин билан бир жамоада   20 13:24"Аморим хоҳласа Роналдуни МЮга чақириши мумкин"  1 12:53"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини ижарага олмоқчи  0 12:22Эрон, Корея ва Япония пешқадам, Ўзбекистон мундиал сари навбатдаги қадамни ташлади. Гуруҳлардаги ҳолат  45 11:45Мутахассис фикри: "КХДР билан 1:0 дегани ғалаба эмасди, ҳужумда ким ўйнаса ҳам ўйинни ўзига олиши керак"   43 11:15Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Тошкентда Беларусга қарши ўйнайди  0

Генрих Мхитарян Гамлетга берган ваъдасини бажарди Новости

Генрих Мхитарян Гамлетга берган ваъдасини бажарди

У барчасига ўз кучи билан эришди ва жаҳон футболида ўз ўрнига эга бўла олди.

Оддийроқ қилиб айтадиган бўлсак, унинг йўли қийинчиликларга тўла эди. Отаси тўсатдан вафот этади ва Генрих отаси изидан кетишга қарор қилди.

Мхитарян отаси ўзини ҳам машғулотга бирга олиб бориши учун инжиқлик қилиб, эшик олдига бориб туриб оларди, аммо ҳамма иши бесамар кетарди: "Ҳали вақти эмас, ўғлим", - дер эди отаси. Генрих футбол ўйнашни Ереваннинг оддий майдонларида бошлаган. У оддий болалар билан ўйнарди ва бир қарашда улардан ўзига хослиги билан ҳам ажралиб турмасди.

У футбол ўйнашни яхши кўрар ҳамда бир қобиқдан чиқиб ўзини кашф қилишга ҳаракат қиларди. У аввал бошидан ўта иқтидорли деб саналмаган. Бразилияда у жисмонан бақувват эмаслиги ва профессионал футболчи бўла олмаслигини таъкидлашарди.

У ҳурматга лойиқ совет футболчиси Гамлет Мхитаряннинг ўғли эди. Ота-онаси зарур вақтда фарзандига кўмаклашар ҳамда тарбиясига катта аҳамият беришарди. Қолаверса, Донецкнинг "Шахтер" клубида ўйнашига қарамай, Генрих юлдузлик касалига чалинмаган эди. Айниқса, ўша пайтлар маҳаллий ҳамда Лотин америкалик футболчилар қимматбаҳо машиналар ҳайдаб, асосий вақтини тунги клубларда ўтказардилар. Қахрамонимиз эса бундан мустасно бўлган.

Генрих машғулотлардан кейин базада қолар ва ўша ерда яшарди. Ўз вақтида уни Донецкда база директори деб аташарди. Кейинчалик у ҳам ўзига қииматбаҳо машина сотиб олди ва Германия кўчалари бўйлаб сайр қилди. Ҳозир эса Англияда яшамоқда. Генрих тартибга амал қилиш зарурлигини яхши тушунар ҳамда ҳақиқий профессионал футболчи бўлишга ҳаракат қиларди.

У ўз менталитети, стереотипларини ўзгартира олди ва энг асосийси кучига ишонди, ўз устида тинмай ишлади. Мхитарян отасининг ўлимидан кейин ўзига ваъда берди - юқори даражадаги футболчи бўлиш ва катта ютуқларга эришиш. "Отам ҳаётимдаги муҳим инсон эди. Мен уни Францияда ўйнаганини кўрганман. Болалигимда унинг ҳар бир машғулотига боргим келарди. Баъзи пайтлар мени ўзи билан олиб борарди.

Аммо жиддий шуғулланишни бошлаганимда эндигина 7 ёшга қадам қўйгандим. Ҳозир ҳам отам учун футбол ўйнайман", - дейди Генрих Мхитарян. У "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал"дек топ клублар сафида ўйнаши — бу арман футболчиси учун ажойиб кўрсаткич.

Арманистон термаси вакилининг Германия ёки Англия топ клубига ўтиши бу белгиялик навбатдаги ўсмир йигит ёки ярқ этиб кўзга кўринган лотин америкаси вакилининг  "Бенфика" ёки "Порту" орқали катта футболга кириб келиши эмасди. 

Мхитарян "Пюник"дан Лондоннинг "Арсенал" клубига қадар босиб ўтган йўли - бу буюк жангчи тарихидир. "Профессионал" сўзини асл маънода тушуниб, унга катта эътибор билан қарайдиган инсоннинг ҳаёт йўли. Мхитарян - нафақат кичик бир халқнинг ғурурига сабабчи инсон, балки кўчага дўстлари билан тўп тепиш учун чиқаётган ёш болакайлар учун ўрнак ҳамдир. Баъзи сиёсий муаммолар туфайли ўтказиб юборилган (Мхитарян катта эҳтимол билан Европа Лигаси финалига бормайди) финал унинг ажойиб фаолиятини буза олмайди. Ишонамизки, у ҳали ўз финалида аниқроқ айтсак - финалларида майдонга тушади.

Генрих Мхитарян профессионал фаолиятидаги иккинчи финалда майдонга тушиш имкониятидан маҳрум бўлди. 

У таркибида бундай юлдузлар камдан-кам учрайдиган терма жамоа аъзоси. У миллат қахрамони. У буларнинг барчасига тинимсиз меҳнат, қатъият ва берган ваъдаси туфайли эришди. Ҳеч бир инсон ҳозир Генрих Мхитаряннинг ичидан ўтаётганларини ҳис эта олмайди. Унинг (оилавий) қарорини ҳеч ким муҳокама қила олмайди. Сабаби бугунги даражасига етгунга қадар бошидан кечирганларини ҳеч биримиз ўзимизда ҳис қилмаганмиз. Балки Мхитарян мамлакат миллий терма жамоаси билан катта натижаларга эриша олмас, лекин у ўз фаолиятидан мамнун бўлишга тўлиқ ҳақли.  

У барчасига ўз кучи билан эришди ва отасига берган сўзида тура олди. Жаҳон футболининг ёрқин бир вакили бўла олди ва шу даражада бир неча йилдан буён тўп тепмоқда. Ўтказиб юборилган Европа Лигаси финали эса бир умрга унинг хотираси ва қалбида қолади.

Ҳеч ким уни ўзичалик тушуна олмайди. 


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика