RU

Последние новости

07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  0 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  1 06:30 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Боруссия Д" - ПСЖ 1:0   0 02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  25 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  8 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  2 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0 00:04Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ  1 23:55Файзуллаевга қизиқаётгани айтилган "Парма" А Серияга қайтди  3 23:32Лунин "Реал Мадрид" билан узоқ муддатли янги шартнома имзолайди  0 22:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Хурсандчилик ўтиб кетди. Ҳозир финалга тайёргарлик кўряпмиз"  12 22:30U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  12 22:08Эрон. "Истиқлол" очко йўқотди ва биринчи поғонани хавфда қолдирди. Машарипов деярли тўлиқ ўйнади  0 21:35"МЛС – Месси учун болалар майдончаси"  5

Геннадий Кочнев: "Четлатиш натижага ўз таъсирини ўтказди" Новости

Геннадий Кочнев: "Четлатиш натижага ўз таъсирини ўтказди"

"Ғиждувон" бош мураббийи Геннадий Кочнев Про лиганинг иккинчи туридан ўрин олган "Шўртан"га (1:2) қарши учрашувдан сўнг фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида нима ҳам дердим, якунда кучимиз етмай қолди. Биринчи бўлимда қийналдик, кейинчалик йигитлар ўзларига келиб олишди. Гол ўтказиб юборганимиздан сўнг иккинчи бўлимда айрим ўзгаришлар амалга оширдик, натижада ҳисоб тенглашди. Бугунги ўйинни оладиган бўлсак, дуранг адолатли натижа бўларди. 

- Футболчимизнинг четлатилиши ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Куч ҳам етмади. Чунки тайёргарлик кеч бошланди. Ўйиндан ўйинга ҳолатимиз яхшиланиб боради, деб ўйлайман. Навбатдаги учрашувга тайёргарлик кўрамиз. 

- Пенальтиларга эътирозим йўқ. Дурангни сақлаб қолиш учун юқорида айтганимдек, бир киши кам ўйнаганимиз. Чунки муҳим фигурамиз қизил карточка олди. Бу натижада акс этди. 

- Кимнидир таклиф қилишга имкониятимиз етмади. Ўтган йилги таркибни сақлаб қолишга ҳаракат қилдик. Имкониятимиздан келиб чиқиб Биринчи лигадан футболчиларни жалб этдик.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика