Геннадий Кочнев: "Бухоро" ва "Ғиждувон"нинг вазифаси бошқа-бошқа"
28 авг 2022 14:20
Новости
Геннадий Кочнев: "Бухоро" ва "Ғиждувон"нинг вазифаси бошқа-бошқа"
"Биз жуда ҳам ҳаяжонли ўйин бўлишини кутгандик. Аммо биринчи таймни бутунлай барбод қилдик, жуда кучсиз ўйнадик ва гол ўтказиб юбордик. Иккинчи таймда ўзгаришлар амалга оширдик ва рақиб дарвозаси олдида вазиятлар пайдо бўла бошлади.
Сўнгги дақиқаларда вабанк қилдик ва тўлиқ ҳужумга ўтдик. Ҳимоячиларни олдинга сурдик, гол уришга уриндик, афсуски ўз дарвозамиздан иккинчи голни олиб чиқдик. "Бухоро" бугун биздан яхшироқ ўйнади, уларни ғалаба билан табриклайман. Кейинги ўйинларда омад тилайман. Жамоа мухлисларини ҳам табриклайман. Биз эса ишлашда давом этамиз, хатолар устида ишлаймиз. Кейинги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз, "Бухоро" билан вазифамиз бошқа-бошқа", - деди Кочнев.
- Айнан қандай вазифа қўйилган?
- Ҳозир турнир жадвалида пастдамиз, кўтарилишимиз керак. Кучли бешликда бўлганимизда яхши бўларди. Балки 6, балки 7-ўринни олармиз. Ҳаракат қиламиз, ҳар бир ўйинда курашамиз. Суперлигага чиқиш учун курашаётган жамоаларга қарши ўйнаб бўлдик ва энди ўз рақобатчиларимиз билан тўқнаш келамиз. Вазифамиз мусобақа жадвалида имкон қадар юқорига кўтарилиш.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии